ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди
17 ноя 2025 07:27
Янгиликлар
ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди
Кеча Африка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳсларининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финалда Нигерия ва Конго ДР баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса омад Конго ДР терма жамоасига кулиб боқди.
Шу тариқа, Конго ДР қитъалараро плей-офф мусобақасига йўлланма олди ва ушбу кичик турнирдаги ғалаба уларга ЖЧ йўлланмасини тақдим этади.
ЖЧ-2026 саралаши. Африка
Плей-офф. Финал
Нигерия — Конго ДР 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
Голлар: Ониека (3) — Мешак (32).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар