UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ЖЧ-2022ни ўтказиб юбораётган энг қиммат ўйинчиар Янгиликлар

ЖЧ-2022ни ўтказиб юбораётган энг қиммат ўйинчиар

Жаҳон чемпионатини уйдан кузатаётган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Хўш, ЖЧни ўтказиб юбораётган энг қиммат футболчилар.


Жейдон Санчо (60 миллион евро)

Англия терма жамоаси таркиби шунчалар кучлики, унда мамлакатнинг энг иқтидорли вингерларидан бири бўлмиш Жейдон Санчога жой топилмади. Аммо, унинг "Боруссия" (Дортмунд)дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг терма жамоадаги ўрни хавф остида қолганди. Санчо АПЛда Бундеслигадагидек барқарор эмас, аммо у барибир юқори даражадаги ўйинчи бўлиб қолади. Аммо, бу жаҳон чемпионатига бориш учун етарли бўлмади. Англия терма жамоаси ростдан ҳам жуда юқори даражадаги рақобат бор.



Милан Шкриньяр (60 миллион евро)

Шкриньярнинг сифатига шубҳа қилмаслик керак – у "Интер" ва Словакия терма жамоаси асосий ҳимоячиси ҳисобланади. Милан Қатарга бора олмади, сабаби словаклар ЖЧга ўтишмади. Футболчи бу вақтни фойдали ўтказиши мумкин. Шкриньярнинг "нерадзурри" билан шартномаси жорий йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Словак ўз келажагини ўйлаши ва тўғри қарор қабул қилиши керак. Ҳимоячида "қора-кўклар"дан ва ПСЖдан таклиф бор. Танлаш керак.



Федерико Кьеза (60 миллион евро)

Италия терма жамоаси саралаш плей-оффида Шимолий Македонияга мағлуб бўлган ҳолда ЖЧни қўлдан бой беришди. Бу Федерико Кьезани катта турнирда баҳолай олмаслик сабаб ҳам ёмон. "Ювентус" вингери айнан қийин жароҳатдан тикланганди ва катта эҳтимбол билан миллий жамоага мундиалга ёрдам берарди. Италиялик аллақачон Чемпионлар Лигаси ва Евро-2022да муҳим голларни урган ҳолда ўзини кўрсатди. Кьеза ЖЧда ўзини "скуадра адзурра"нниг келажакдаги ўйинчиси (ёки ҳозир) сифатида кўрсатиши мумкин эди. Федериконинг олдида ҳали катта турнирлар борлигига умид қилиш қолмоқда.



Виктор Осимхен (70 миллион евро)

Нигерия 16 йилда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Бу Ганага қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинидан сўнг стадионда тартибсизлик келтириб чиқарган мухлислар учун катта хафагарчилик бўлди. Нигерияликларда қизиқарли жамоа бор. Улар мундиалда сюрпризлар кўрсатиши мумкин эди. "Наполи"нинг энг яхши тўпурари мавсумнинг биринчи қисмини ажойиб ўтказди. У миллий жамоада 23та ўйинда 15та гол урган. Нигерия дунё биринчилигида йўқ экан, футболчи неаполликлар билан бирга скудетто учун курашга эътибор қаратиши лозим.



Николо Барелла (70 миллион евро)

Барелла – вазиятнинг яна бир қурбони. Дунё биринчилигида А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини кўриш қизиқ бўларди. Николо "Интер"да ҳам, Италия терма жамоасида яхши ўйнайди, аммо у Қатарга йўлланма ола билмади. Назарий жиҳатдан Бареллада ҳам, Кьезада ҳам жиддий халқаро турнирларда иштирок этиш учун етарлича вақт бор. Итальянлар уларга ўта олишадими? "Скуадра адзурра" қайта қурилмоқда ва бу жараён қанча давом этишини ҳеч ким билмайди. Бундай жараёнлар ҳар доим ҳам осон ва тез ўтмайди.



Луис Диас (75 миллион евро)

Диас "Ливерпуль"га ўтганидан бери яхши ўйнайди. Аммо, "қизиллар" вингери ЖЧда ўзини кўрсата олмайди, сабаби Колумбия терма жамоаси мудиалга чиқа олмади. Колумбияликларда яхши жамоа бор, аммо барибир Жанубий Америкадаги саралашдан ўта олмади. Бу мерсиайдликлар учун яхши, сабаби Диас мавсумни давом эттириш учун янги куч билан келади."Ливерпуль"нинг Премьер-лигадаги ишлари яхши эмас, шу сабаб "қизиллар" ЖЧ-2022дан сўнг максимал тарзда кучли таркибга эа бўлишлари муҳим.



Муҳаммад Салаҳ (80 миллион евро)

Жаҳон чемпионатига бормаган "Ливерпуль"нинг яна бир вакили. Миср Сенегалга пенальтилар сериясида ютқазган ҳолда, ЖЧ-2022даги саралашдан ўтмади. Ўшанда Муҳаммад Салаҳ ҳам 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади ва бу жамоани деярли Қатар йўлланмасидан маҳрум қилди. "Қизиллар" учун эса бундай муҳим ўйинчининг мавсумни давом эттириш учун дам олиши яхши. Аммо, футболчи мундиалга боришни афзал кўрган бўларди. Салаҳда яна шундай имконият юзага келиши аниқ эмас. Мисрликларда таркиб жуда кучли эмас.



Эрлинг Холанд (170 миллион евро)

Дунёнинг энг қиммат ўйинчиларидан бири ЖЧ-2022га йўл олмайдиган бўлди. Норвегия терма жамоаси Эрлинг Холанд билан ЖЧдан четда қолди. Бошқа томондан, "Манчестер Сити" форвардида сўнгги пайтларда соғлиқ билан муаммолар бор ва унинг мундиалга қандай формада келиши номаълум бўларди. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ўйинчилар катта турнирларда иштирок этиши шарт. Холандда ҳали ҳаммаси олдинда, шунга қарамай у ҳозирданоқ Норвегия терма жамоасининг бош юлдузи саналади. Бу ёш ҳужумчига ёрдам бериши ҳам мумкин, салбий таъсир қилиши ҳам мумкин, аммо ҳозирча Эрлинг бефарқ қолмоқда.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика