UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  0 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  30

"ЖЧ-2022га яқин Австралия яна хорижлик мураббийни олиб келса ажабланманг" - "Eurosport" телеканали шарҳловчиси Янгиликлар

"ЖЧ-2022га яқин Австралия яна хорижлик мураббийни олиб келса ажабланманг" - "Eurosport" телеканали шарҳловчиси

"Eurosport" телеканали шарҳловчиси Николай Саприн телеграм-каналида Осиё қитъаси футболи вакили Австралия термаси ҳақида қизиқарли пост қолдирди.

Қуйида эътиборингизга мутахассис фикрларининг таржимасини ҳавола қиламиз. 

"Анчадан буён Австралия термасига ишқибозман – ҳамда ЖЧ-2022 олдидан Соккерус таркиби янгиланган, кўп нарса кутилаётган ва кучли кўринишга келиши мумкин. Қайсидир паллада, Австралия термаси авлодлар алмашинувини бошидан ўтказаётганда, Кўхна Қитьада жиддий даражада ўйнаётган европалик легионерларнинг кескин узоқлашиши юз берди. Ўз ўрнида бу жамоага халқаро аренада энг йирик ғалабасини қўлга киритишда тўсиқ бўла олмади – гап айнан Австралия яшил майдонларида ўтган Осиё Кубоги-2015 ҳақида кетмоқда. 

Ўтган беш йил давомида Даниэль Арзани бошчилигида терма сафида кўплаб янги номларни кўриш мумкин бўлди. Ҳозир эса умидли ёшлар билан бир қаторда, ўз вақтида ёрқин келажак ваъда қилинган, аммо катта футболдаги дастлабки даврида "сояда" қолган ва бугун етарлича тажрибага эга футболчилар гуруҳи мавжуд. Ушбу видео айнан уларнинг сўнгги муваффақиятлари ҳақида. Англияда Мэтт Райан ва Аарон Муй, ортиқча таърифга ҳожат бўлмаса керак, "Брайтон"га АПЛда жон сақлашда катта ёрдам беришди. 

Туркияда ажойиб латераль Азиз Беич "Истанбул ББ" сафида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Тезкор ва абжир вингер Авер Мабил 8 голи билан "Мидтьолланд"нинг Дания Суперлигасида энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди – сўнгги беш йилда учинчи бор чемпионликни қўлга киритишда катта ёрдам берди. Даниянинг бошқа бир вакили "Орхус" сафида Мустафа Амини ўйнамоқда - ёшлиги уни жаҳон футболи юлдузи сифатида кўришар ва Дортмунднинг "Боруссия"сига ҳам таклиф қилишганди, аммо бир неча йил ўтиб, омади чопмаган футболчи билан немислар хайрлашишга қарор қилганди. Бу мавсум "Орхус" у билан охирги 30 йилдаги энг омадли мавсумини ўтказди ҳамда Даниянинг энг кучли уч клубидан бири бўлишни уддалади.

Қўшимчасига осиёлик легионерлар ҳам "уйқудан уйғонмоқда". Таъкидлаш лозим, Австралиянинг бундай легионерлари етарлича топилади. Эдам Таггарт – "Сувон" сафида К-Лиганинг аввалги мавсум тўпурари. Бу мавсум старти бироз омадсиз бўлди, етти тур давомида у ҳеч нишонни тўғрилай олмади, лекин кейин "почка-почка" гол ура бошлади. "Похан Стилерс" хавбеки Брендан О`Нил ҳам мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда – у тўпни олиб қўйиш борасида К-Лига"нинг энг яхшиларидан ҳисобланади.  

Навбат, А-Лигадаги номзодларга етиб келди. Бироқ қизиқ жиҳати шундаки, улар турли позиция вакиллари ҳисобланади – бу эса Соккерус анчайин стабиллашган таркибга эга бўлишига умид беради. Афсуски, ҳозирча буларнинг барчасини амалда, бирор бир катта мусобақада – мисол учун, "Копа Америка"да текшириб кўришнинг имкони йўқ, Австралия бу йил ушбу турнирда иштирок этиши керак эди: бошқа томондан бир йилдан кейин бу имконият янада яхшироқ, қулайроқ бўлиши ҳам мумкин. 

Лекин бир ҳавотирли жиҳат: Грэм Арнольд қўл остида, ҳозирги бош мураббий, Соккерус ўта академик ва жуда оддий ўйин кўрсатмоқда. Бу ерда мураббийлар штаби вакилларининг даражаси ҳам у қадар юқори эмас: ЖЧга чиқишлар – бу хорижлик мураббийларнинг хизмати, сўнгги бор мамлакат бош жамоаси ЖЧга олиб чиққан ва ундан аввал Осиё Кубогида зафар қучган маҳаллий мураббий Анге Постекоглу, ҳозир Японияда муваффақиятли иш олиб бормоқда (ўтган йили "Йокогама ФМ" чемпион қилди). 


Ҳозирча Арнольд бир амалламоқда, лекин ҳар бир ўтган ўйиндан кейин унинг ўтирган стули қаттиқроқ қимирлайверади. Шунинг учун ЖЧ-2022га яқин Соккерус бош мураббийи этиб яна бир голландияликни тайинлашса ажабланманг", - деб ёзади Николай Саприн.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика