UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Лига кубоги. Ярим финал. "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  0 00:40Испания Суперкубоги. "Атлетик" – "Барселона" 0:2 (онлайн ҳисоб)  18 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  1 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  1 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  2 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  1 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

⚡️ ЖЧ-2022'даги ўзбекистонликлар, мундиал учун қурилган Лусайл шаҳри, контейнерли ўзгача стадион, Қатарнинг имконияти, таъқиқлар ва бошқа маълумотлар ҳақида мусобақа ташкилий қўмитасида ишлаётган Алишер Никимбаев билан интервью Янгиликлар

⚡️ ЖЧ-2022'даги ўзбекистонликлар, мундиал учун қурилган Лусайл шаҳри, контейнерли ўзгача стадион, Қатарнинг имконияти, таъқиқлар ва бошқа маълумотлар ҳақида мусобақа ташкилий қўмитасида ишлаётган Алишер Никимбаев билан интервью

Қатардаги мундиал стартига ҳам оз қолди.

ЖЧ-2022 ҳақида бизни қизиқтирган айрим маълумотларни билиш мақсадида мусобақа ташкилий қўмитасида фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев билан кичик интервью ўтказдик. Ташкилий бўлим майдоннинг сифати, унинг атрофига ўрнатилган камералар позициялари, футболчилар машқ қиладиган майдонлар, ечиниш хоналар тайёрлиги, ўриндиқларни олдиндан жойлаштиририлганини назорат қилади. Қолаверса, ўша ерда ишлаётган ходимларга барчасини ўргатиш ҳам қўмита вазифасига киради.

- Мундиал учун қурилган Лусайл шаҳрининг ҳозирги ҳолати ҳақида қисқача айтиб ўтсангиз...

- Қурилиш жараёни 6-7 йил олдин бошланган ва ҳалигача давом этмоқда. Шаҳар ҳали тўлалигача қуриб бўлинмаган. Мисол учун, Тошкент шаҳри тўлалигача қуриб бўлинган, дея оламизми? Йўқ, қурилишлар этмоқда. Шу каби Лусайлда ҳам ишлар давом этмоқда.

*Маълумот ўрнида, Лусайлдаги “Миллий” стадион 86,250 томошабинга мўлжалланган ва унда умумий мундиалдан ўрин олган 9 та баҳс бўлиб ўтади: гуруҳ босқичининг 5 учрашуви, 1/8 финал, 1/4 финал ҳамда ярим финалдан ўрин олган биттадан ўйин ва ҳал қилувчи баҳс

22 ноябрь, Аргентина – С.Арабистони

24 ноябрь, Бразилия – Сербия

26 ноябрь, Аргентина – Мексика

28 ноябрь, Португалия – Уругвай

30 ноябрь, С.Арабистони – Мексика

2 декабр, Камерун – Бразилия

6 декабр, “H” гуруҳи ғолиби – “G" гуруҳидаги 2-жамоа (1/8 финал)

9 декабр, 1/4 финал

13 декабр, ярим финал

18 декабр, финал

- Стадионларда совутиш тизими борлигини эшитгандим, яна қўшимча нималар билан жиҳозланган?

- Совутиш тизими ЖЧни қабул қиладиган 8 стадиондан 7 тасида бор. Фақатгина “974” ўйингоҳида йўқ. Яна қўшимчалардан кўп нарсалар бор, аммо ҳозир ҳаммасини айтиш бироз қийинроқ. Замонавий стадионлар катта экранлар қўйилган. Масалан, Лусайлдаги стадионда 4 та эмас, 6 та табло бор. Ҳаттоки, 2 та табло шундай қўйилганки, улар фақат юқори трибуналарда ўтирган мухлисларга кўринади. Чунки, улар жойлашган ердан бошқа таблолар яхши кўринмайди. Шунинг учун улар учун алоҳида 2 табло қилинган.

Шунингдек, “974” стадиони бошқа ўйингоҳлардан ажралиб турадиган бўлади. Унда кондиционер йўқ бўлса ҳам, контейнерлардан қурилган ўйингоҳ ҳисобланади. Бу замонавий, аммо вақтинчалик стадион. Балки, келаси Осиё Кубогидан кейин контейнерларни қайта йиғиб, бошқа мамлакатларга жўнатишлари мумкин. Стадион шундай қурилган, унча кучли бўлмаган фундамент қилинган. Максимум 3-4 йилга мўлжалланган ўйингоҳ ҳисобланади.

*Маълумот ўрнида, “974” стадиони Доҳадаги Рас Абу Абуд туманида жойлашган. Унинг қурилиши 2018 йил бошланган ва 2021 йил ноябрида якунланган. Стадион сиғими 40.000 томошабинга мўлжалланган. Қурилиш жараёнида 974 та контейнер ишлатилган, шунингдек, Қатар давлатининг халқаро телефон коди 974 ҳисобланади. Мазкур ўйингоҳда ЖЧ-2022'дан ўрин олган 7 та учрашув бўлиб ўтади: 6 та гуруҳ босқичи ва битта 1/8 финал учрашуви:

22 ноябрь, Польша – Мексика

24 ноябрь, Португалия – Гана

26 ноябрь, Франция – Дания

28 ноябрь, Бразилия – Швейцария

30 ноябрь, Польша – Аргентина

2 декабр, Сербия – Швейцария

5 декабр, “G” гуруҳи ғолиби – “H” гуруҳидаги 2-жамоа (1/8 финал)

- Мусобақа очилиш маросимида шоу-бизнес вакилларидан кимлар қатнашиши кутилмоқда?

- Очилиш маросимида шоу-бизнес вакилларидан кимлар қатнашиши ҳозирча эълон қилинмаган. Боиси, бу доимо охирги дақиқаларгача сир бўлиб қолади.

*Маълумот ўрнида, Қатардаги мундиалнинг расмий саундтреки америкалик қўшиқчилар Тринидад Кардона, Давидо ҳамда қатарлик Аиша триоси томонидан куйланган. Трек номи “ Hayya Hayya” (биргаликлар яхшироқ) дея номланган.

 

- Сиз каби Қатардаги ЖЧ'да фаолият олиб борадиган бошқа ўзбекистонликлар ҳам борми?

- Мусобақа ташкилий қўмитасида Ўзбекистондан 4 нафар одам ишламоқда: ўзим, Александр Давиденко, Азиза Татлимуратова ҳамда Равшан Никимбаев. Аммо Қатарда ўзбекистонликлар жуда кўп, улар ҳам бошқа йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Ташкилий қўмитанинг ўзида эса ҳозирча фақат 4 нафар ўзбекистонлик ишламоқда. ЖЧ-2022'га Ўзбекистондан яна 2 нафар ходим келади. Булардан, Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар билан шуғулланади, Аваз Бердиқулов эса “Жануб” стадионида “Match Director” бўлиб ишлайди. Улар ҳали Қатарга келгани йўқ, билишимча, Фарҳод 8 ноябрда, Авазбек эса 10 ноябрда бу ерга етиб келади. Демак, мундиал стартига 10-12 кун қолганига келишади ва ўша кундан ишга киришишади.

Бундан ташқари, аниқ билишимча, Ўзбекистондан бир нафар волонтёр ҳам бор. Балким, бундан кўпроқдир. Чунки, волонтёрлар сони 20 мингни ташкил қилади. Ҳозир улардан аниқ билганим Жамшид Носировдир. У бугунги кунда “Сурхон”да фаолият олиб боради. У ҳам волонтёр сифатида Қатарга келади.

- Мусобақа регламентида футболчилар ва мухлисларга қандайдир таъқиқ қўйилганми? Кўп манбалар ҳар хил ёзмоқда. Мисол учун, Қатарда алкоголь ичимликлар, дисткотекалар ва кечки сайрларга таъқиқлар, юқори овозли мусиқаларни эшитмаслик, мамлакат фуқароларини уларнинг розилигисиз расмга олмаслик каби хабарлар чиққанди...

- Мусобақа регламентида футболчилар ва мухлисларга қандайдир таъқиқ қўйилмаган. Аммо алкоголь маҳсулотларини ўзи билан олиб келиш мумкин эмас, лекин мамлакатнинг ўзида сотувда бўлади. Ҳозир ҳам бу йўлга қўйилган, кимга керак бўлса топа олади. Кафе ва ресторанларнинг ҳаммасида эмас, аммо баъзиларида бор ва алоҳида икки турдаги дўкон очилган. Аммо у ерга кириш учун қатарликларга эмас, фақат чет эл фуқароларига рухсат берилган. Алоҳида рухсатнома олган бўлиши керак. Дискотекалар олдиндан бор, мундиал вақтида ҳам улар бўлади. Кечки сайрларга қандайдир таъқиқлар қўйилмаган, буни эшитганим ҳам йўқ. Юқори овозли мусиқаларни тингламаслик кераклиги ҳақидаги қонун ҳам йўқ. Розиликсиз расмга олиш эса бор. Чунки, бу бутун дунёда бўлса керак, одамнинг шахсий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун. Таъқиқлар ҳақидаги маълумотларнинг кўп қисми нотўғри, аммо баъзилари бўлиши мумкин, аммо бироз бошқачароқ ҳолатда.

*Маълумот ўрнида, жорий йил октябрь бошида Қатардаги мундиални кўриш учун мамлакатга келадиган мухлисларга баъзи таъқиқлар жорий қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо кейинчалик мусобақа ташкилотчилари буни инкор этишган ва яқин орада батафсил йўриқнома эълон қилиниши ҳақида баёнот берганди.


- Ўзингиз ЖЧ-2022'да қайси терма жамоага мухлислик қиласиз? Мусобақа кашфиёти қайси футболчи бўлади деб ҳисоблайсиз? Қатар ТЖдан сенсация кутябсизми, гуруҳдан чиқа олармикин?

- Мухлисликка вақт бўлмайди, чунки, ҳар куни камида 2 та ўйинда бўлишимга тўғри келади. Ҳар куни 4 та учрашув ўтказиладиган бўлса, уларнинг 2 тасида бўлишим керак бўлади. Гуруҳ босқичидан кейин бироз вақт бўлиши мумкиндир. Аслида ўзи Англия ТЖ мухлисиман, аммо нима бўлишини кўрамиз.

Мусобақа кашфиёти ким бўлиши, яхши савол... Менимча, Бразилия ёки Аргентинадаги ёш футболчилардан янги юлдузлар чиқиши мумкин.

Сенсация кутяпмиз-ку, аммо Қатарга қийин бўлади. Чунки, гуруҳ ҳам осон эмас: Сенегал, Эквадор ва Нидерландия билан. Хоҳлаймиз, албатта, Қатар терма жамоасига мухлислик қиламиз, аммо гуруҳдан чиқиши қийинроқ бўлади.

*Маълумот ўрнида, Қатар ТЖ бунгача мундиалларда қатнашмаган. Жамоа мусобақадаги расмий ўйинини 20 ноябрь куни куни Эквадорга қарши ўтказади. Кейин эса 25 ноябрда Сенегал ва 29 ноябрда Нидерландияга қарши баҳслар кутмоқда.

Салом, Қатар! Мундиалнинг биринчи иштирокчиси билан танишув 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика