UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  28 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   24 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  87 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади? Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади?

Теглар :  ЖЧ-2022 саралаш
Хабарингиз бор, 5 сентябрдан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раунд баҳсларига старт берилади.

"D" гуруҳида кураш олиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан ўрин олгани боис 5 сентябрь куни ўйнайди, бироқ 10 сентябрда дам олади. Шу боис 10 сентябрь куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Қуръа ташлашда 1-саватчада бўлган терма жамоалар эса 5 сентябрь куни ўйнамайди ва баҳсларга 10 сентябрдан қўшиладилар. Табиийки 5 сентябрь ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун айни муддао. Лекин Хитой, Эрон, Австралия терма жамоаларининг 5 сентябрда ким билан ўйнаши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмаган. 

Бизнинг гуруҳдошимиз Саудия Арабистони шу куни Малига қарши назорат баҳсини ўтказади ва мазкур беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. Шунингдек, 5 сентябрь куни Япония Парагвай, Жанубий Корея эса Грузия билан ўйнайди. БАА терма жамоасининг Шри Ланкага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кўрсатилган, фақат ўйин санаси 31 август ёзиб қўйилган. 

Лекин биз учун муҳими 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши қандай ўйин кўрсатиши. Ундан кейин Саудия Арабистони - Мали ўртоқлик учрашувига эътибор қаратсак бўлади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика