UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  0 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  33 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия!

Туркияда давом этаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Рустам Меҳмонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8  финалда "B" квартетида учинчи ўринни олган Колумбия терма жамоасига қарши ўйинда қатнашмоқда. 

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланди.

9. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага киритди – 1:0!

22. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов қулай пасдан сўнг дарвозани ишғол қилиб, ўз дублини расмийлаштирди – 2:0! 

26. ГОЛ!  Хосе Суарес ҳисобни қисқартирди 2:1! 

28+1. ГОООООЛ! Азиз Абдураҳмонов учинчи голини урди – 3:1!

Биринчи тайм 3:1 ҳисобида якунланди. 

50. ГООООООЛ! Абдужамил Шукуров бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди – 4:1! 

Баҳс якунланди! Терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди кейинги босқичдаги рақиб Эронни 1:0 ҳисобида ютган Италия бўлади. 

Ўзбекистон – Колумбия 4:1  

Голлар: Азиз Абдураҳмонов 9', 22', 28+1', Абдужамил Шукуров 50' – Хосе Суарес 26'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика