UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  4 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  32 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  16 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0

ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги учрашувда дуранг қайд этилди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги учрашувда дуранг қайд этилди

Жаҳон чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Испания - Германия учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашди.

Испания – Германия 1:1

27 ноябрь, 23:59, « Ал-Байт стадиони»

Гол: 1:0 – 62 Мората.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Родри, Альба, Бускетс, Педри, Гави, Ольмо, Асенсио, Ферран Торрес (Мората, 54).

Германия – Нойер, Керер, Рюдигер, Зюле, Раум, Гюндоган, Горетцка, Киммих, Мюллер, Гнабри, Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Керер (37), Бускетс (44), Горетцка (58), Киммих (60).

Испания

Альваро Мората - 62'

Чемпионат Мира. Группа Е . 2-тур

28/11/2022, 00:00

1
:
1
Тугади

Германия

Никлас Фюллькруг - 83'

Стадион: Al Bayt Stadium, 68895 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
44'  Серхио Бускетс
54'  Ферран Торрес (Альваро Мората)
62'  Альваро Мората
62'  Жорди Альба
66'  Марко Асенсио (Коке)
66'  Гави (Нико Уильямс)
82'  Жорди Альба (Алехандро Бальде)
37'  Тило Керер
40'  Антонио Рюдигер
58'  Леон Горецка
60'  Йозуа Киммих
70'  Илкай Гюндоган (Лерой Сане)
70'  Томас Мюллер (Никлас Фюллькруг)
70'  Тило Керер (Лукас Клостерман)
83'  Никлас Фюллькруг
83'  Джамал Мусиала
85'  Серж Гнабри (Йонас Хофман)
87'  Давид Раум (Нико Шлоттербек)

Иккинчи турдан сўнг гуруҳдаги вазият:


90+6. Ўйин якунланди! 1:1

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЎЗГАРИШ: Раум майдонни тарк этди. Шлоттербек майдонга тушди.

85. ЎЗГАРИШ: Гнабри ўрнига Хофманн майдонга тушди.

83. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Фюллькруг ҳисобни тенглаштирмоқда. Германия ўйинга қайтди!

82. ЎЗГАРИШ: Жорди Альба ўрнига, Бальде майдонга туширилди.

81. ЗАРБАААААААА! Жуда қулай жарима тўпидан Киммих фойдалана олмади. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

73. МУСИАЛААА! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? Бирга-бир вазиятда Мусиала тўпни тўғри дарвозабонга тепди. Унаи Симондан эса сейв!

66. ЎЗГАРИШЛАР: Сане, Фюлькрюг ва Клостерманн майдонга туширилди. Гюндоган, Мюллер ва Керер майдонни тарк этди.

66. ЎЗГАРИШЛАР: Коке ва Неки Уильямс майдонга тушди. Гави ва Асенсион майдондан олинди.

62. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мората!!! Яқиндагина майдонга тушган Альваро Мората Альбанинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага киритди. 1:0

58. ОГОҲЛАНТИРИШ: Горетцка Асенсиони қўполлик билан тўхтатди ва сариқ карточка олди.

57. ЗАРБАААААА! Киммих жарима майдони ичида кутилмаганда зарба йўллади. Унаи Симондан ажойиб сейв.

54. ЎЗГАРИШ: Ферран Торрус ўрнига Мората майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади.

45. Рюдигернинг ўткир бурчакдан берган узатма аралаш зарбасини Испания дарвозабони бартараф этди.

44. ОГОҲЛАНТИРИШ: Бир неча футболчидан ўтиб кетган Мусиалани Бускетс қўполлик билан тўхтатди. Серхио Бускетс огоҳлантирилди.

39. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Рюдигер жарим тўпидан узатилган тўпни боши билан дарвозага киритди!!! Аммо офсайд экан... Гол ҳисобга олинмади. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ: Керер (Германия) Ферран Торресга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

34. Мануэль Нойер дарвозани жуда кўп тарк этишга мажбур бўлмоқда. Посбон ўз услубида.

33. ВОООООЙ! Ферран Торрес, қандай қилиб? Ферран Торрес 7-8 метрлардан дарвозани нишонга ололмади. Унинг бахтига бу вазиятда унга пасни берган Ольмо офсайдда экан...

30. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. 

Ўйинни Испаниянинг гегемонлик даврларидаги ҳимоя ва ҳужум тимсоллари ҳам томоша қилишмоқда - Давид Вилья ва Карлес Пуйол.

25. Зарбааа! Гнабрининг жарима майдони чизиғидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

22. ЗАРБААА! Альбанинг зарбаси бироз ноаниқ.

17. Тўп назорати Испанияда, аммо ўйиннинг умумий картинасида тенглик.

10. Ажойиб ҳужум. Горетцка марказдан ёриб кирди ва Гнабрига қулай пас берди. Бироқ бу ҳолатда офсайд қайд этилди.

7. ЗАРБААААААААААА! Ольмо берган кучли зарбани Нойер қайтариб юборди. Ажойиб сейв!

1. Супер тўқнашувга старт берилди!


Икки жамоа мухлислари ҳам стадионга келишни бошлашган, албатта. Ўйин бошланишига тахминан 30 дақиқа бор.

Ассалому алейкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун сиз билан Жаҳон чемпионати иккинчи туридан ўрин олган энг марказий учрашув бўлмиш Испания - Германия учрашувини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика