ЖЧ-2018ни 3.572 миллиард одам кўрган
24 дек 2018 22:30
Янгиликлар
ЖЧ-2018ни 3.572 миллиард одам кўрган
Франция чемпион бўлган турнир энг кўп аудитория йиққан Жаҳон чемпионати сифатида мусобақа тарихидан жой олди.
ФИФАнинг маълум қилишича, Россия майдонларида ўтказилган ЖЧ-2018ни 3 млрд. 572 миллион одам томоша қилган. Ушбу натижа дунё аҳолисининг деярли ярмини ташкил қилади.
Мусобақа ўйинларини 4 ва ундан катта ёшдаги аҳоли ТВ, рақамли платформа ва бевосита стадиондан кузатиб боришган.
Финал учрашувини 1.2 миллиард футболга бефарқ бўлмаган инсонлар томоша қилганини айтиш керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар