UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  15 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

ЖЧ-2018даги Германия-Швеция "сериали" ҳақида Янгиликлар

ЖЧ-2018даги Германия-Швеция "сериали" ҳақида

Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион Германия ўрин олган гуруҳдан Швеция ва Мексика терма жамоалари плей-оффга йўл олишди.

Германия эса шармандали натижа қайд этиб, гуруҳда охирни ўринни эгаллади. Биз эса Германия қайд этган натижа хусусида эмас, балки Швеция ва Германиянинг майдондан ташқаридаги ўзаро курашига эътибор қаратишни лозим топдик.

1-қисм. ЖЧ-2018нинг "F" гуруҳида 2-тур доирасидаги Германия - Швеция учрашувидан олдин швециялик журналист германиялик ҳамкасбларига "Биз ютамиз, сизлар мундиални эрта тарк этасизлар. Мана Германияга чипта", деб қоғозда чиқарилган қалбаки чиптани уларга тутиб кулгу қилади.

Эртаси куни эса Германия охирги сонияларда Швециядан ғалабани тортиб олади.

2-қисм. Германия терма жамоасининг мураббийлар штабидаги икки нафар мутахассис Георг Белау ва Ульрих Фойгт эса Крооснинг голидан сўнг Швеция ўтирган захира ўриндиғи томон ташланади ва уларни олдида ўз эҳтирослари билан голни нишонлашади.

3-қисм. Швеция мураббийи эса матбуот анжуманида Германия захира ўриндиғидаги реакциядан хафа бўлганини ва узр сўрашлари лозимлигини айтади.

Эртаси куни ГФИ (Германия футбол иттифоқи) Швециядан расман узр сўрайди.

4-қисм. Швециялик мухлислар Мексика билан ўйиндан сўнг стадионда " Auf Wiedersehen" (хайр) - дея баралла куйлашади.

5-қисм. Германия эса Жанубий Кореядан учралган мағлубиятдан сўнг: "Мексика ва Швецияга омад тилаймиз. Улар ҳақли равишда гуруҳдан чиқишди", дея рақибларига омад тилашди.

Немис машинаси ЖЧ-2018 қанчалик хунук тугатган бўлмасин, аммо Германия вакиллари ушбу майдондан ташқаридаги "сериал"га айланган ўзига хос айтишувни чиройли ва мардларча якунлашгани таҳсинга сазовор.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика