ЖЧ-2018 учун Россияга борган 5 минг мухлис ҳали ҳам мамлакатни тарк этмади
25 янв 2019 17:38
Янгиликлар
ЖЧ-2018 учун Россияга борган 5 минг мухлис ҳали ҳам мамлакатни тарк этмади
2018 йилги Жаҳон чемпионатини кўриш учун мухлис паспорти билан Россияга кирган 5 мингдан ортиқ ишқибоз ҳали ҳам мамлакатни тарк этгани йўқ.
Россияга мундиални кўриш учун 650 минг мухлис ташриф буюрган. Уларнинг кўпчилиги қонунда белгиланган муддат ичида мамлакатдан чиқиб кетишди.
Fan-ID орқали Россияда яшаш йил охиригача чўзилган эди. Айни дамда 5,5 минг ишқибоз Россияда ва хавфсизлик хизмати органлари ёрдамида уларнинг барчаси мамлакатдан чиқариб юборилади.
Фикрлар