ЖЧ–2018 саралаши. Валентин Коваленко Саудия Арабистони – Япония учрашувини бошқаради

Tolibjon Qosimov
28 июл 2017, 11:48
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Япония учрашувига расмийларни тайинлади.

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи  бошқариб боради. Валентин Коваленко бош ҳакам вазифасини бажаради, қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ишлайди. Захира ҳаками  – Дмитрий Пислегин.

Иорданиялик Исмоил Аднан ал-Ҳафи реферилар ишига баҳо беради. Учрашув комиссари этиб Жанубий Корея вакили Ли Сангвун тайинланди.

Маълумот учун, “B” гуруҳи пешқадамлиги учун курашаётган Саудия Арабистони ва Япония ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com