UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  1 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  52 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  180 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  2 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  15 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди? Янгиликлар

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди?

Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасида "Жайхун" — "Қизириқ" (2:2) ўйини бўлиб ўтди.

Марат Ауезниязов ("Жайхун" бош мураббийи): "Мавсумнинг илк ўйини оғир ўтди"

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани боис бугунги ўйин давомида қийинчиликларга дуч келдик. "Қизириқ" жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Индивидуал хатоларимиз бўлди. Камчиликларимизни кўриб олдик, уларни устида ишлаймиз.

- Бугун ўрта чизиқда фаоллик йўқдек туюлди...

- Тўғри, кўп йигитлар кутилганидек ўйнаб бера олишмади. Хатоларимиз йўқ эмас. Олдинги чизиқда Жавлон Примбетов ёмон ўйнамади. Ишлашда давом этамиз.




Элдор Бойматов ("Қизириқ" бош мураббийи): "Қизириқ" жамоаси трамплин вазифасини ўтаб беради"

Ўйин ҳақида

- "Жайҳун" жамоаси учрашувга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам яхши натижаларни кўрсатганди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда озроқ фаоллигимиз кўринмади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, голлар урдик. "Жайҳун" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Узоқ йўл жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Узоқ йўлни баҳона қилишимиз нотўғри бўлади. Майдонда барча бир хил. Бу ерга етиб келгунча 17 соат юриб келдик. Иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Охиригача ҳаракат қилишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Жамоанинг молиявий холати қандай?

- Жамоада молиявий имконият зўр. Кундан-кунга имкониятларимиз ошиб бормоқда. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаётганликлари учун Жасур ака Раҳимовга миннатдорчилик билдирамиз. У киши яқинда бизга замонавий автобус туҳфа этилишини айтиб ўтди.

"Қизириқ" катта футболга трамплин вазифасини ўтаб беради. "Сурхон" клубига иқтидорли футболчиларни тайёрлаб етказиб берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 апр 20:41:01
Димка!
Кизирик газни боссссссс
   
14 апр 20:29:27
Исламов Т.Б
Кизирик жамоасига омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика