UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Жавоҳир Соҳибов: “Ўйинимизни яхшилаб боряпмиз” Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: “Ўйинимизни яхшилаб боряпмиз”

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин “шерлар” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини тўлиқ ўргандик ва бу бизга фойда келтирди. Мураббийимиз кўрсатмаларини тўғри бажардик. Аста-секин ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Биринчи гол урилгунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси ҳам яхши ўйнади. Сўнг устунликни қўлга олдик. Рақибга кейинги баҳсларда омад тилайман. Мурод Исмоилов устозим, шу сабабли унга ва жамоага навбатдаги ўйинларда ғалаба тилайман. Ўзим ҳам қўқонлик бўлганим учун бу жамоага қарши ўйнаш бошқача бўлди.

Қўқон - тарихий шаҳар. Келажакда “Қўқон-1912”нинг юқори ўринлар учун курашишини хоҳлайман. Чунки жамоа ажойиб мухлислари ва шаҳри билан бунга муносиб.
Кейинги ўйинни Чемпионлар лигасида “Тракторсози” билан ўтказамиз. Ғалабани эсдан чиқариб, ўша ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Соҳибов.

"Пахтакор" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика