Жавоҳир Қаҳрамонов: "Медаллар учун курашмоқчимиз"
12 фев 2021 17:17
Янгиликлар
Жавоҳир Қаҳрамонов: "Медаллар учун курашмоқчимиз"
Улуғбек Бақоев шогирдлари кеча йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида иштирок этишди. "Қўқон-1912" рақиблик қилган баҳсда жиззахликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов фикрлари билан ўртоқлашди.
"4 январь санасидан эътиборан Тошкентда машғулотларни бошладик. Ҳозирга қадар икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга 3-4 кунлик дам олиш имкониятини беришди.
Мақсадимиз турнир жадвалида яхши ўринларни эгаллаш. Медаллар учун курашмоқчимиз, десам муболаға бўлмайди.
Жамоамизга келиб қўшилган футболчилар ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Арсланмират Аманов, сербиялик ҳимоячи айни кунларда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг ўйинини мавсум давомида кўрамиз. Барибир ўртоқлик ўйинларида кўп нарсани кўриб олиш қийин бўлади. Чунки, турли юкламалар тушади",- дейди Қаҳрамонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар