UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  23 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  7 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" Янгиликлар

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика