UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  19 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  10 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  25 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз"

"Машъал" - "Металлург" 1:3 учрашувидан сўнг "газчилар" дарвозабони Жавоҳир Илёсов билан суҳбат уюштирдик ва саволларимизга жавоб олдик.

- "Машъал" жамоаси мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмади. Сафарда ва ўз майдонида мағлуб бўлди. Бу борада нима дея оласиз?
- Ҳали мавсум олдинда. Бизда аҳил жамоа бор ва мавсум давомида буни исботлаймиз. Ўзимизни кўрсатишимизга ишонаман. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Бу йил "Машъал" мавсумни Санжар Қувватовсиз бошлади. Санжар жамоани тарк этган ва энди сиз асосий таркиб учун Ботир Носиров билан рақобатдасиз. Бу борада фикрларингиз қандай?
- Мен нафақат Хомяковдан кўп нарсани ўрганмоқдаман балки Санжар Қувватовдан ҳам катта тажрибани олдим. Ҳозир ҳам қайси масала бўлмасин мурожат қилсам қўлидан келганича ёрдам беради. Мураббийим Павел Синелников менга катта футболда кўп нарса бермоқда. Ботир ака тажрибали дарвозабон ва бирга машғулот ўтказишимиз ҳам менга самарали бўлишига ишонаман. Агар мураббийлар менга ишонч билдирса албатта буни оқламоқчиман.



- Жавоҳир ушбу йилда "Машъал" жамоаси номида Олимпия терма жамоасида ҳам иштирок этиб қайтдингиз. Гарчи майдонга тушиш имкони бўлмаган бўлса ҳам бу сиз учун қай даражада муҳим бўлди деб ўйлайсиз?
- Самвел Бабаян жамоасида жуда катта тажриба тўпладим. Майдонга тушиш ёки тушмаслик жуда ҳам муҳим бўлди деб айта олмайман. Мени 23 талик таркибга муносиб кўргани учун аввало мураббийлар штабига, сўнгра "Машъал" жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар ўсишимга катта туррки бўлди дейишим мумкин. Бабаян турнирдан сўнг агар "Машъал"да ўйинларда майдонга тушсам миллий терма жамоага ҳам чақиришини айтди ва бу мени учун жуда катта рағбат бўлди.


"Машъал" матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика