UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  0 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  42 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  25 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Жавлон Мирабдуллаев катта футболга қайтди Янгиликлар

Жавлон Мирабдуллаев катта футболга қайтди

"Металлург" жамоаси янги мавсум олдидан футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлади.

Бугун ЎзПФЛ эълон қилган рўйхатга кўра клуб, қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказди.

Кўриниб турибдики, уларнинг орасида мухлисларга жуда яхши таниш бўлган Жавлон Мирабдуллаев ҳам бор.  Футболчининг сўнгги жамоаси "Бунёдкор" бўлган, у жароҳат сабаб 2017 йилги мавсумдан сўнг катта футбол билан хайрлашган эди. Боз устига "Металлург" унинг учун бегона эмас. Жавлон 2014 йилнинг иккинчи ярими ва 2015 йилни тўлиқ бекободликлар сафида ўтказган. Ундан аввал эса бир давра "Андижон"да тўп тепганди. 2016 йил "Бунёдкор"га қайтган футболчи 1та ўйинда майдонга тушган ва жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганди. 

Эслатиб ўтамиз, Жавлон Мирабдуллаев 2010 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Тошкентдаги Осиё чемпионатида кумуш медалларига эга чиққан. 2011 йил эса Мексикадаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этганди. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика