UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  0 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  42 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

“Борнео” чемпионлик учун курашади”. Индонезияда ўйнаётган футболчимиз билан суҳбат Янгиликлар

“Борнео” чемпионлик учун курашади”. Индонезияда ўйнаётган футболчимиз билан суҳбат

Хабарингиз бор, тажрибали ҳимоячи Жавлон Гусейнов фаолиятини Индонезия Суперлигаси иштирокчиси “Борнео” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

4 сентябрь куни Индонезияда янги мавсум учрашувлари старт олди. Унда Гусейнов жамоаси “Персебая” устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди, - 3:1. Мазкур ўйин ва чемпионатдаги мақсадлари юзасидан Жавлон билан суҳбатлашдик.

“Мавсумнинг дастлабки ўйинидаги ғалаба борасида нималарни айта оласиз?


- Бир ярим йил кутилган ўйин бўлганлиги туфайли, бошқача кайфиятда майдонга тушдик (кулади). Тўғриси, пандемия сабабли Индонезияда футбол тўхтаб қолган эди. Ўйин бошида бироз қийин бўлди. Расмий ўйинларда майдонга тушмаганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Тезкор гол уриб олганимиз ишимизни бироз бўлса-да, енгилаштирди.




- Индонезия футболида легионерларга таяниладими ёки маҳаллий ўйинчиларгами?


- Ўйин жиҳатидан олиб қаралса, легионерлар ҳисобига таянилади. Клублар яхши савиядаги хорижлик футболчиларни жалб қилишган. Маҳаллий ўйинчилар тезкорлиги ажралиб туради. Фақатгина, тажриба етишмаслиги кўзга ташланиб қолинади.

- “Борнео”нинг бу мавсумдаги режалари нималардан иборат?


- Ўтган йилларга қараганда, таркибимизни анча кучайтириб олдик. Яхши савиядаги ўйинчиларни таклиф қилдик. Кучли мутахассис ишламоқда. Шулардан келиб чиқиб, жамоамиз ўз олдига чемпионлик вазифасини мақсад қилган. Бу йўлдаги илк қадамимизни ғалаба билан тугата олдик.




- Клуб билан тузган шартномангиз 2022 йилга қадар мўжалланган. Бу клубда ҳамма нарса сизни қониқтирмоқдами?


- Албатта. Бу мавсум мен учун “Борнео”даги учинчи йилим ҳисобланади. Президент ҳамда бош мураббий билан муносабатларимиз аъло даражада. “Борнео” менга барча шароитларни яратиб берган. Ҳамма нарса мени қониқтирмоқда. Қисқаси, “Борнео”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда.


Иззатбек суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика