

Нидерландиялик мутахассис расман "Борнео" устози сифатида таништирилди. Мазкур жамоа айни пайтда Индонезия чемпионатида 41 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.
Аввалроқ "Бунёдкор" нидерландиялик мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирганди.
Алоҳида айтиш жоиз, Питер 2018-2020 йилларда грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг ассистенти вазифасини бажарган, сўнгра у кетгач, "Пахтакор" бош мураббийи лавозимида фаолият юритган эди.



