

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, "Бунёдкор" нидерландиялик мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Алоҳида айтиш жоиз, Питер 2018-2020 йилларда грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг ассистенти вазифасини бажарган, сўнгра у кетгач, бош мураббий лавозимида фаолият юритган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" айни пайтда Иван Бошкович билан амалдаги шартномага эга.



