UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  27 23:45Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" 0:2  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  66 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3

Жасур Жалолиддинов: "Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади"

Москванинг "Локомотив" жамоаси аъзосига айланган Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор" жамоасига миннатдорчилигини изҳор этди.

"Ассалому алайкум ҳурматли "Бунёдкор" футбол клубининг раҳбарияти, ишчи ходимлари, мураббийлари ва жонкуяр мухлислари! Бугун сизларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни ва самимий тилакларимни баён қилмоқчиман. Болалигимдан футбол сир-асрорларини ўргатган марҳум Акмал Рисқуллаев, клубдаги мураббийларим Сергей Чигодаев, катта футболга етаклаган Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва ҳозирги кунга етиб келишимга асосий сабабчи бўлган ва менга имконият берган Вадим Карленович Абрамовга, академияда йўл-йўриқ кўрсатган Азамат акага, янги жамоага ўтишимга қаршилик қилмаган ва қароримни ҳурмат қилган "Бунёдкор" раҳбариятига чин дилдан раҳмат айтмоқчиман. Футболчилик фаолиятимда янги саҳифа очиш арафасида турибман. Ишонаманки, сизлар менинг қароримни қўллаб-қувватлайсизлар. Қаерда бўлсам ҳам мени катта футболга ва ҳаётга етаклаган "Бунёдкор" жамоасини унутмайман. Ҳар доим уларни мухлиси бўлиб қоламан. Бу клуб менинг юрагимда қолади. Вужудимда "Бунёдкор" қони оқишда давом этади. Барчангизга яна бир бор ташаккур",- дейди Жалолиддинов.

 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика