UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

Суперлига 9-тур доирасидаги "Нефтчи" — ОКМК ўйинида ягона голни урган мезбонлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак ўйинга тайёргарлик қийин бўлмади, одатдагидек ҳозирлик кўрдик. Кетма-кет учрашувларда ғалаба қозона олмаганимиз учун босим мавжуд эди, аммо буни енгиб ўта олдик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Бу жамоа қийин вазиятлардан муваффақият билан чиқиб кета олишга қодир. Келгусида ҳам яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Пенальтида омадсиз уриниш футболчиларда учраб турадиган ҳолат ҳисобланади. Муҳими, бу хатони тўғрилаб, жамоани қийин ҳолатга тушириб қўймадим. Фарғона аҳлига миннатдорчилик билдираман, улар менга катта умид билан мухлислик қилишмоқда. Бу масъулиятни ҳис қиляпман. Шу боис, улардан узр сўрадим. Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан", — деди "Нефтчи" футболчиси.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика