UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  19 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  10 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3

Жасур Ҳасанов ва Зоҳир Пиримов АГМК билан шартнома тузди Янгиликлар

Жасур Ҳасанов ва Зоҳир Пиримов АГМК билан шартнома тузди

Бугун АГМК ўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирди.

Давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан жамоа ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди.

Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлаганди.

Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса улар ҳам АГМК шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал жамоа аъзоси бўлган.

Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика