UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  50 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

Жасур Абдураимов: “Натижадан кўнглим тўлди, аммо ўйин борасида эътирозлар бор” Янгиликлар

Жасур Абдураимов: “Натижадан кўнглим тўлди, аммо ўйин борасида эътирозлар бор”

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Шри-Ланкага қарши ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ўз шогирдларининг ўйини борасида эътирозлари борлигини таъкидлади.


“Бугун ғалаба қозондик ва натижадан кўнглим тўқ. Аммо, ўйин борасида эътирозларим йўқ эмас. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни иккинчи бўлимда кўрсата олмадик. Захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириши лозим бўлган футболчилар унчалик ишончни оқлашмади. Интизом борасида ҳали ишлашимиз керак”, - дейди Абдураимов.

“Ҳимочимизга кўрсатилган қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам қизил карточка кўрсатган бўлса, демак бунга асоси бор. Ҳакам қарорини муҳоакама қилмайман. Бу карточка ўйинимизга таъсир қилгани йўқ. Аммо, бироз интизомни мустаҳккамлаш керак”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи шунингдек, сўнгги турда Бангладеш ёшларига қарши кечадиган ўйин борасида ҳам ўз фикрини билдирди. “Аввал ҳам айтганимдек, биз барча рақибларимизга бир хил муносабатдамиз ва уларни хурмат қиламиз. Бангладеш терма жамоасининг Шри-Ланкага қарши ўйинини кўрдим ва керакли ҳулосаларни чиқариб олдик. Умуман, ўйиндан олдин рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини муҳокама қилиш рақибга нисбатан хурматсизлик бўлади. Бангладеш терма жамоасининг ўйинлари ва уларнинг камчиликлари ҳақида Бангладеш терма жамоаси мураббийи жавоб бергани маъқул”, - деди Абдураимов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика