Жасур Абдураимов кимга, нимани исботламоқчи?
12 май 2017 21:40
Янгиликлар
Жасур Абдураимов кимга, нимани исботламоқчи?
- Бизда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Ёшларимиз аста-секин жамоага мослашиб, ўйинга киришиб кетишмоқда. Ўйиндан-ўйинга футболчиларимиз яхши тарафга ўсишмоқда. Қийин ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Мен жамоага келганимдан кейин биринчи қилган ишим - жамоа жипслаштиришга ҳаракат қилдим. Мени қувонтираётгани, жамоамиз жуда аҳилликда ўйнамоқда. Барча футболчи майдонда бор кучини сарф этмоқда.
- Ўйин тугаши билан Лобанов ёш футболчи Жамшид Юсуповга кескин равишда эътироз билдирди. Бу нарса энди катта майдонни кўраётган ёш футболчи учун руҳан қаттиқ таъсир қилмайдими?
- Эътироз ўринли бўлса, унда бу муаммо эмас. Ёш футболчиларга ўз вақтида эътироз билдирган маъқул. Чунки ёш футболчиларга ҳар доим танбеҳ бериш керак эмас. Лобанов гол урилмаган вазият бўйича унга тушунтирди. Ёш футболчилар ҳозирги кунда ўзларидан тезда юлдуз ясаб олишади. Шунинг учун ҳам ўринли эътирозларни пайтида билдириш шарт.
- "Пахтакор"да бугун барча футболчилар ижодий руҳда ўйнашди. Жамоани яхши тарафлама ўзгартирмоқдасиз. Лекин сиз вақтинча мураббий сифатида ишлаяпсиз. Бу сизга қандай таъсир қилади? Бир ой вақт ўтганидан кейин сизни ҳам Равшан Ҳайдаровдек истеъфога чиқаришлари мумкинми...
- Мен ҳаётда таваккал қилишни хуш кўрадиган инсонман. Бу аввало мен учун катта тажриба. Менга кичик имконият берилган экан, бундан максимум фойдаланишга ҳаракат қиламан. Қанча муддатга, қачонгача бу муҳим эмас. Мен қанча ишлашимдан қатъий назар ишимни чин юракдан, сидқидилдан, профессионаллардек бажаришга ўрганганман. Менга шундай қийин паллада ишонч билдиришдими, демак бундан фойдаланиб қолишим керак. Мураббийнинг иши шу, бугун ишлаши мумкин, эртага эса йўқ. Бу биринчи навбатда мен учун жуда катта чорлов бўлди. Мен аввало ўзимга кимлигимни, нималарга қодир эканлигимни кўрсатмоқчиман. Ҳаётда баъзан таваккал қилишга тўғри келади. Мен эса буни жуда яхши кўраман.
Фикрлар