UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Жасур Абдураимов: "Футболда чидаш керак" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Футболда чидаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

- Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, тактик услубларга асосланган учрашув ўтказдик. Бу ўйинда ким биринчи гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонар эди.

Бизда ҳозир муаммолар йўқ эмас, секин-секин ўйинларимизни кучайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Йигитларга раҳмат айтаман, футболда чидаш керак. Бугун омад биз томонда бўлди. Жамоамиз дарвозабони Александр Лобанов 3-4 та голли вазиятларда жамоамизни қутқарди. Ҳимоя чизиғимиз ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди.

Футболда чидаш керак, чидаш керак ва вазиятдан фойдаланиш керак. Бугун яхши ўйин ўтказдик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

Иван Нагаев нега ўйнамади? Нагаев ҳимояда ўйнай олмайди. Охирги икки захирадан фойдаланганимизда тўп ҳимояда эмас, ҳужумда бўлишини таъминлашларини айтдик. Мураббийлар штаби ҳам шу таклифни билдирганди", - дейди Жасур Абдураимов. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика