UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  0 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

Жасур Абдураимов: “Эрон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири” Янгиликлар

Жасур Абдураимов: “Эрон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири”

Манамадаги "Radisson Blu Diplomat" меҳмонхонасида терма жамоа бош мураббийлари иштирокида чорак финал ўйинлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Манама. Баҳрайн.

Чорак финал ўйинлари олдидан ўтказилган матбуот анжумани.


Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов навбатдаги рақиб Осиёнинг энг яхши жамоаларидан эканини ва унинг шогирдлари ўйинга тайёр эканини айтиб ўтди.

“Эрон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Жисмоний жиҳатдан бақувват ҳамда техникаси яхши бўлган футболчиларга эга. Жамоанинг тактик жиҳатдан ҳам яхши ўйнай олишини биламиз. Аммо, бизнинг жамоа уларга қарши ўйинга тайёр. Умуман олганда, айни дамда иштирокини давом эттираётган барча жамоа турнирга муносиб жамоалар”, - деди Жасур Абдураимов.

“Биз Хитойга қарши сўнгги тур ўйинида айрим асосий ўйинчиларимизга дам бердик. Уларга жиддий ўйин олдидан дам беришимиз муҳим. Аммо, ўша куни таркибда майдонга тушган футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишди. Бизнинг таркибдаги ўйинчиларнинг деярли барчасини синовдан ўтказдик ва асосий ўйинларда майдонга тушишга ким тайёрлиги борасида керакли хулосага келдик. Бизнинг жамоамизни Эронга қарши жуда қизиқарли ва жиддий ўйин кутиб турибди. Ўйин барчага ёқадиган даражада яхши ва савияли ўйин бўлишига умид қиламиз”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи.

Амирҳусайн Пейровани (Эрон): “Бизнинг жамоамиз бу ўйинга тайёр. Ўзбекистон турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларга қарши бизга қийин бўлиши аниқ. Эрон ёшлар терма жамоаларининг аввалги турнирлардаги натижалари ҳақида ўйламасдан бугунги ўйинга тайёргарлик кўришими лозим. Бизни бугунги ўйин қизиқтирмоқда. Умид қиламанки, ўйин фэйр плей қоидалари асосида ўтади ва жамоалар яхши ўйин намойиш этишади”.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика