Жанлуижи Доннарумма: "Нойердан ўрганишга ҳаракат қиламан"
21 июл 2017 21:47
Янгиликлар
Жанлуижи Доннарумма: "Нойердан ўрганишга ҳаракат қиламан"
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Бавария" кипери Мануэль Нойер ўзи учун намуна эканлигини айтиб ўтди.
"Болалигимдан кумирим Буффон бўлган. Ҳозир биз у билан Италия терма жамоасида кўришамиз, у менга доим ёрдам беради. Мен учун яна бир намуна - мануэль Нойер. Мен унинг ўйинига ҳақас қиламан ва ундан ўрганишга ҳаракат қиламан", - деди Доннарумма.
Фикрлар