

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма рақиб посбони Никола Василга руҳий босим ўтказишга уринди.
Италияликлар пенальтилар сериясида 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи бор мундиалдан қуруқ қолишди. Бироқ ўйиннинг энг баҳсли вазияти "Интер" ҳужумчиси Франческо Эспозитонинг зарбаси пайтида содир бўлди.
Трансляцияда "Манчестер Сити" дарвозабони Доннарумма босниялик ҳамкасбининг пенальтилар бўйича эслатмалари ёзилган қоғозни ўғирлаб, дарвоза ортидан ўтаётиб уни йиртишга урингани ва майдоннинг узоқроқ жойига улоқтиргани кўриниб қолди. "Санкт-Паули" посбони Василь буни пайқаб қолди ва италиялик билан даҳанаки жангга киришиб, ҳакам Клеман Тюрпенга шикоят қилди.
"SportSport" нашрининг тасдиқлашича, Доннарумма қоғозни шунчаки ташлаб юбормаган, балки уни йиртиб, жиддий шикаст етказган. Бундай "ифлос" ўйин ҳам Италияга ёрдам бермади — "Скуадра Адзурра" барибир мағлуб бўлди ва тарихий шармандаликка юз тутди.



