UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09"Динамо Махачқала" — ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибда  0 19:59Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  2 19:50Ўзимизнинг карикатура: "Насаф"да якуний довдираш синдроми даври бошланмоқдами"  4 19:34Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди  3 19:30"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади  0 19:22Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"  0 18:27АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ғалабани тантана қилди (+жадвал)  3 18:19Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси йирик ғалабага эришди  3 18:12"Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд". Кимлар асосий таркибда?  7 18:08"Тобол" - "Ордабаси". Яхшибоев ва Умаров...  0 17:41Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 17:25"Бунёдкор" 10 йилдан сўнг меҳмонда "Локомотив" устидан камбэк қилган ҳолда ғалаба қозонди  13 15:25МЮнинг янги раҳбари 100 000 кишилик арена хоҳлаяпти. У қанчага тушишини биласизми?  7 14:33Лапорта: "Барселона" қўл остимда ўзига муносиб жойга қайтмоқда"  6 13:41"Ван Нистелрой МЮда ўзини бош мураббийдек тутмоқда"  1

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика