Жамшид Саидов: "Қўқон-1912"га қарши ўйинда тўлиқ устунлик қилдик"

Narzulla Saydullayev
9 апр 2016, 19:12
"Қўқон-1912" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда йигитларга раҳмат айтаман. Улар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилдик, афсуски вазиятлардан фойдалана олмадик. Ғалабадан хурсандман. Уйга яхши кайфиятда қайтамиз. Қўқонлик мухлисларнинг ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашганидан хурсандман. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Жамшид Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›