UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  2 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10

Жамшид Саидов: "Азиз Ибрагимовни нега майдондан четлатишди? Очиғи умуман тушунмадим..." Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Азиз Ибрагимовни нега майдондан четлатишди? Очиғи умуман тушунмадим..."

"Насаф" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

"Аввало футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳозир бизга ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Жамоамиз яхши ўйнади. Болалар охиригача кураш олиб боришди ва бир очкони қўлга киритдик. Ҳар иккала жамоа ҳам яхши ўйнади дея оламан. Биз "Насаф"ни қандай ўйнашини билардик. Мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Насаф"га қарши ўйинда албатта ҳимоядан ўйнайди кўплаб жамоалар. Мен бугун нега Азиз Ибрагимовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб майдондан четлатишганини умуман тушунмадим. Ўйлайманки, учрашув назоратчилари бу вазиятни тўғри баҳолай олишади. Бу уларнинг иши. Мен бу борада бирор нарса дея олмайман. Ўйин асабий кечди. "Насаф"да ҳам, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ ҳар иккала жамоалар ўз имкониятларидан унумли фойдалана олмади. "Насаф" жуда кучли жамоа. Шу боис бугун қарши ҳужум тактикасида ўйнадик", - дейди Жамшид Саидов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика