Жамшид Искандеров БАА ҳақида нималар деди?
29 май 2025 15:36
Янгиликлар
Жамшид Искандеров БАА ҳақида нималар деди?
"90minutuz" подкастининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон терма жамоаси ва "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бўлди.
Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев тажрибали футболчидан Бирлашган Араб Амирликлари ҳақидаги тассуротларини сўради.
"Бирлашган Араб Амирликлари техник футболни яхши кўради. Тўп билан ўйнаб, комбинациялар яратишга уринади. Тўғри, сафарда бизга осон бўлади деб айтолмайман. Бироқ биз фақат ғалабани кўзлаб, шундан кейингина натижа учун борамиз.
Ҳаммасини БААда ҳал қилиб келганимиз маъқул. Уларни яхши биламиз, аммо рақиб қандайдир янгилик ва ишланмалар қилиб кўради. Улар ҳам бизни яхши билади ва шунга қараб тайёрланади", – деди терма жамоа хавбеки Искандеров.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар