

- "Шўртан" устидан қозонилган иродали ғалаба йигитларга жуда ҳам катта куч бағишлади. Боиси жамоа кетма-кет муваффақияцизлардан сўнг тушкунлика тушиб қолган эди. Бу вазиятдан чиқиш учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Сўнгги дақиқаларда буни уддаладик ва бундан хурсандмиз. "Шўртан" билан ўйинда жуда катта қаршиликка учрадик. Уларда ҳам вазият ҳавас қиларли даражада эмас бу боис бор кучи билан ҳаракат қилди. Омад биз томонда бўлди ва ғалаба қозондик.
Олдинда Ўзбекистон кубоги баҳси бор. "Сўғдиёна" билан бўладиган учрашувга жиддий тайёрланамиз. Ундан ташқари чемпионатда ҳам ўрнимизни яхшилаб олишимиз шарт" , - дейди Жамшид Ҳасанов.
"Машъал" матбуот хизмати



