UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ"

U-17 Осиё чемпионати чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, барчага раҳмат. Биз минимал вазифани бажардик. Барчани яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми билан табриклаб қоламиз. Шунингдек, ғалаба билан ҳам табриклайман. Бу иш учун биз катта ҳаракат, меҳнат қилдик. Мураббийлар штабида жуда кўп инсон бирга меҳнат олиб бордик. Устозим Усмон Қудратович ҳам елкама-елка ёнимда турибдилар. Умуман олганда барчага катта раҳмат айтаман. 

Ўйинга келадиган бўлсам, жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. Ҳақиқий жангга қиёсласак бўлади. Баъзи вазиятларда йигитларим жуда қийин ҳолатга тушиб қолишди. Белгиланган 11 метрлик пенальтига қарамасдан болаларим руҳини туширмади ва максимал равишда ҳаракат қилишди. Бу уларнинг ғалабаси. 

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори. Мамлакатимиздагилар футболни жуда ҳам севишади, футбол билан яшашади. Бунга мисол қилиб айтиш мумкинки, Президентимиз катта ўйинларни стадиондан кўриб борадилар, биздан яхши натижа кутадилар. Бу эса ёш йигитларимизга катта мотивация бўлади. Ҳали олдимизда икки ўйин турибди, уни ғалаба билан якунлашимиз керак. Кейин эса йигитлар жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатишлари керак. Мақсад - йигитларни миллий терма даражасига олиб чиқиш. Бу эса йигитларга натижа ва катта иштиёқ тақдим қилади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика