UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 10-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони – Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик")

 "Олимпик" бу тур Наманганда чемпионат етакчиларидан бири "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1 очко билан ортга қайтди. Учрашув давомида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси посбони дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, унинг сўнгги дақиқаларда кўрсатган сэйвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Ҳамидулло Абдунабиев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Пахтакор")

Максим Шацких қўл остидаги "Пахтакор" бу тур "Андижон"га сафар уюштириб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Кўплаб футболчилари сафдан чиққан "шерлар" "бургутлар" майдонида кутилганидан кўра анча мазмунли ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди. Ҳатто мезбон мухлислар ҳам буни эътироф этган ҳолда, меҳмонларни қарсаклар садоси остида кузатиб қўйишди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси – Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

"Насаф" ушбу тур ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси 8, 49, 68-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасига чиройли ғалаба келтирди. Шу тариқа Бобир Абдихолиқов голсиз сериясига якун ясади ва деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди. 




Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ҳусайн Норчаев ("Нефтчи")

"Нефтчи" мазкур тур Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Фарғоналиклар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ушбу баҳсда 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг урган голидаги ҳужум жуда чиройли ташкил этилди ва бу вазиятда форварднинг ҳаракатлари ҳақиқий ҳужумчиларга хос равишда эди.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика