UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  15 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари Янгиликлар

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини 2 марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Унинг иккинчи сейвидан кейин ОКМК ҳужумга ўтиб кетди ҳамда учинчи голни уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Умуман, Эргашев ОКМКнинг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишида (3:1) катта роль ўйнади.


"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 12-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Тажрибали футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди. Черан яна бир марта "класс"ини намойиш қилиб, "шер"лар фойдасига ғалаба олиб келди. Бундан ташқари, ҳужумчи баҳс давомида ҳимояга қайтиб, мудофаа вакилларига ёрдамлашди ва стандартлардаги иккинчи қаватда кўп марта рақиблардан устун келди.


"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Исломжон Тошпўлатовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Навоийликлар аъзоси "Нефтчи" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Владимир Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мувозанатни тиклади.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бунёдкор"га қарши ўйиндаги воқеликлар туфайли 5 та ўйинга четлаштирилган қаршиликлар устози жамоасини Жиззахдаги баҳсга яхши тайёрлагани билинди. "Насаф" меҳмонда ўйнаганига қарамай, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика