UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  4 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  14 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2

Жалолиддин Машарипов: "Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Насаф" билан учрашув арафасида ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Беллашувга тайёргарликни яхши олиб бордик. Иккала жамоа охирги икки турда ғалаба қозонмади, ютуқни соғинган жамоалар ўйнайди. "Насаф" билан тўқнашувларимиз ҳамиша зўр кечади. Уларни ҳозирги пайтда аҳволи яхши эмас дейишмоқда, лекин "Пахтакор"га қарши жамоалар муаммони эсдан чиқариб ўйнашади. Мухлислари олдида ўзларини кўрсатишга уринишади.

Эҳтимол, "Насаф" жорий мавсум аввалги йилдагидек кучли кўринмаётгандир, аммо бу жамоа сафида иқтидорли ёшлар етарли. Улар яхши савияда футбол ўйнай олишади.

Биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Ютуқ бизга жудаям керак. Мазкур учрашувда жамоамизни дуранг ҳам қониқтирмайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика