UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  3 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

Жалолиддин Машарипов 15-совриндор Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов 15-совриндор

Кеча ЎФА ва ПФЛ 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Журналистлар берган овозларга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 2020 йил Ўзбекистонинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Машарипов фаолиятида илк бор бу совринга эга чиқди. 2019 йил Жалолиддин якуний учталикка кирганди. У мамлакатимизда йил футболчиси деб топилган ҳисоб бўйича 15-футболчига айланди.

Бу совринни эга кўп Одил Аҳмедов ютган - 6 марта. Миржалол Қосимов ва Максим Шацких 4 мартадан, Павел Бугало ва Сервер Жепаров 2 мартадан йил футболчиси бўлишган.

Валерий Кечинов, Игорь Шквирин, Олег Шацких, Андрей Акопянц, Жаъфар Ирисметов, Александр Гейнрих, Виталий Денисов, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов бир мартадан бу совринни қўлга киритишган.

Эътиборлиси сўнгги бор "Пахтакор" аъзоси 2009 йилда (Одил Аҳмедов) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика