UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  0 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  4 10:20Рафиньянинг “Барселона“даги тақдири маълум  15 09:50"Бетис"да ажойиб ўйин кўрсатаётган Антони фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  0 09:17ПСЖ "Реал" футболчисига ажойиб таклиф билан чиқди  3 08:45"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин  4 08:13Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:40Суперлига. Бугун 8-тур якунланади  5 07:00Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб камбек қилди, "Машъал" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса сафарда ютқазди  21 06:30АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Борнмут"га мағлуб бўлди  5 02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  8 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  126

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қийин ўйин бўлишини билган эдик. "Шўртан" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда иккита асосий футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу сабабли режаларимиз бузулиб кетди. Натижада захирадан футболчиларни тушуришга мажбур бўлдик. Аслида бу ерга кеча келиб машғулотлар олиб боришимиз керак эди. Айрим сабабларга кўра бугун тўғридан-тўғри келиб майдонга чиқдик. Ушбу омиллар ҳам таъсир қилади барибир. Чарчоқ аломатлари бор эди.

"Шўртан" билан олдинги ўйиндан кейин 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимиз жамоани тарк этди. Ундан кейин селекция ишларини амалга ошира олмаганмиз. Якунда қолган футболчилар билан ўйинларга тайёргарлик олиб борилган. Ҳозир ҳам таркибимизни аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Қарши ҳужумлардан вазият яратишга уриндик. Лекин, ҳужумларимизни якуни бўлмади. Олдинги ўйинларда ҳам кўрган бўлсангиз биринчи бўлимдан сўнг кучимиз қолмаяпти. Нима десам бўлади, таркибимизда тажрибали футболчилар кам. Жамоада ёшлар кўп. Жамоанинг ўртача ёши 21 ёки 22. Мақсадимиз жамоани Про лигада олиб қолиш",- дейди Абдурашидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика