Жаҳонгир Абдумўминов "Бухоро"ни тарк этди

Aslanov Jasurbek
2 авг 2019, 18:43
Бир неча йилдан бери олий лига клубларида тўп тепиб келаётган Жаҳонгир Абдумўминов "Бухоро" клуби билан хайрлашди.

Бу хабарни футболчининг ўзи ҳам сайтимизга тасдиқлади. Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи баъзи масалалар бўйича клуб раҳбарияти билан келиша олмаган. 

Шундай қилиб Абдумўминов эркин агентга айланди ва эндиликда ўзига бошқа жамоа қидиради. Унинг яна Индонезия чемпионатига йўл олиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ушбу футболчи Индонезиянинг "Персия Жакарта" клубида тўп тепганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia