

Кеча жамоа машғулотларига “Машъал”, “АГМК”, “Металлург”, “Сўғдиёна” жамоаларидаги ўйинлари билан бизга яхши таниш бўлган Жаҳонгир Абдумўминов келиб қўшилди.
Абдумўминов ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилиб, 9 та учрашувда 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Жаҳонгир Абдумўминов ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.




