UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Жаҳон чемпионатига йўл болалар футболидан бошланади Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига йўл болалар футболидан бошланади

Теглар :  Яшнобод
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида болалар ва оммавий футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу йил бошида туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Яшнобод” профессионал футбол клуби ташкил этилганди.

Айни пайтда яшнободликлар Тошкент шаҳар чемпионатида муваффақиятли қатнашаётган бўлса, ушбу футбол клуби қошида ташкил этилган тўртта ёш гуруҳларида 150 нафардан зиёд ёш “чарм тўп” ихлосмандлари ўз маҳоратларини оширишяпти. Уларнинг мунтазам футбол билан шуғулланишлари учун туман ҳокимлиги томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётганли айниқса қувонарлидир.

— Туманимизда ҳозирда 57 маҳалла мавжуд, — дейди туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов. — Уларда истиқомат қилаётган аҳолининг катта қисмини вояга етмаган болалар ва ўсмирлар ташкил этади. Мақсадимиз ана шу фарзандларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни миллионлар ўйини — футболга жалб этиш ва шу орқали янги истеъдодларни кашф қилишдан иборат. Яхши ният билан туманимизда “Яшнобод” профессионал футбол клубига асос солинди. Ҳозирда уларнинг эришаётган натижалари ёмонмас. Айни шу клуб қошида ташкил этилган болалар футбол секцияларида юзлаб ёшлар маҳоратини оширишмоқда. Балки келажакда уларнинг ҳаммаси ҳам юлдуз бўлиб улғайишмас, аммо улар соғлом ва баркамол вояга етишишлари учун бу тўгараклар жуда асқотиши шубҳасиз. Қолаверса, ана шу ёш футболчилар орасидан кашф қилинган истеъдодли ёшлар келажакда Осиё ва жаҳон чемпионатларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишларига ишонамиз.

Шаҳар ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб келаётган “Яшнобод” болалар футбол жамоаси яқинда Малайзиянинг Kejora U-15 Challenge 2018 халқаро турнирида қатнашиш учун таклифнома олди. Бундан хабар топган Яшнобод туман ҳокимлиги болалар футбол жамоасини қўллаб-қувватлаб, уларнинг дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатлари ёш футболчилари қатнашадиган халқаро турнирда иштирокини таъминлаб беришга қарор қилди.

Кеча эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан 14-15 ёшли футболчилардан иборат “Яшнобод” футбол жамоаси халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Куала-Лумпурга жўнаб кетишди. Уларни ёш футболчиларнинг ота-оналари билан бир қаторда туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг ўзи кузатиб қўйди ҳамда жамоа аъзоларига омад ва оқ йўл тилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика