Жаҳон чемпионатига боришни хоҳлаган мураббий ишдан бўшатилди
01 дек 2020 10:25
Янгиликлар
Жаҳон чемпионатига боришни хоҳлаган мураббий ишдан бўшатилди
БАА навбатдаги мураббийга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатди.
БАА футбол ассоциацияси миллий терма жамоага шу ёзда бош мураббий бўлган Хорхе Пинтони истеъфога чиқарди. Бунга сабаб эса жамоанинг уч ўртоқлик баҳсларида кўрсатган ўйинидир - Ўзбекистон (1:2), Тожикистон (3:2) ва Баҳрайн (1:3).
Бу эса бир йил ичида расмий ўйин ўтказмаган мураббийнинг иккинчи истеъфоси бўлди. БАА термасининг бундан олдинги устози Иван Йованович 5 ой ичида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан истеъфога чиқарилган эди.
Олдинроқ Гондурас ва Коста Рика терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этган ушбу мураббий БАА терма жамоасини ҳам мундиалга олиб боришга ваъда берган ва ЖЧга боришни хоҳлашини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар