

Россия спорт вазири Виталий Мутко мундиалга биринчи бўлиб келадиган терма жамоани маълум қилди: "Россияга биринчи бўлиб Эрон ташриф буюради. Улар 5 июнь куни Москвада бўлишади".
Эрон терма жамоаси "Локомотив" Москва машғулот ўтказадиган шаҳар четидаги Баковкада шуғулланади. Маълумот учун, жаҳон чемпионати ўйинлари Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади: Москва, Санкт Петербург, Сочи, Қозон, Саранск, Калининград, Волгоград, Ростов, Нижний Новгород, Екатеринбург ва Самара.



