UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  61 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  50 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  626 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3

Жаҳон чемпионати финалларида тарихга муҳрланган сара суратлар Янгиликлар

Жаҳон чемпионати финалларида тарихга муҳрланган сара суратлар

Бугун Қатардаги "Лусайл" стадионида ЖЧ-2022 финали бўлиб ўтади. Унда Аргентина ва Франция тўқнаш келади.

Минглаб фотосуратчилар газета саҳифаларида ҳамда интернет тармоғида тарқаладиган ва келгуси йилларда ёрқин хотираларга айланадиган лаҳзаларни суратга олишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўтган 92 йил давомида сураткашлар 21 та финалда иштирок этиб, ўзлари гувоҳ бўлишган кўплаб ҳодисаларни — ҳаёжон, хурсандчилик ва афсусланиш кўзёшлари, голлар ва жозибадорликни тарих саҳифаларига муҳрлади.

Демак, 1930 йилнинг 30 июнида Монтевидеодаги "Estadio Centenario"да ўтказилган Уругвайдаги мундиал хотираларига чорлаймиз.

Уругвай терма жамоаси аъзолари биринчи жаҳон чемпионати финалида Аргентинани мағлуб этиб, Жюль Риме кубогини қўлга киритганини тантана қилмоқда. Ғалаба майдон ва унинг ташқарсида катта тантаналарга сабаб бўлди.

ФИФАнинг ўша пайтдаги президенти Жюль Риме кейинчалик унинг номи билан аталадиган кубокни Уругвай футбол ассоцияcияси раҳбари Рауль Жудега топширди. Эртаси кун Уругвайда миллий байрам деб эълон қилинди.


Бироқ Уругвай 1930 йилги турнирга кам сонли Европа жамоаларининг ташриф буюрганидан норозилигини билдириб, Италияда ўтган 1934 йилги мундиалда ўз унвонини ҳимоя қилмади.

Тўрт йилдан кейинги мундиал саралашида жами 32 та жамоа иштирок этиб, ҳал қилувчи босқичга 16 та терма жамоа йўл олди. Улардан 12 таси Европа мамлакатлари бўлса, Жанубий Америкадан иккита (Аргентина ва Бразилия), Африкадан (Миср) ва Шимолий Америкадан (АҚШ) биттадан жамоа қатнашди.

Финал учрашуви Римдаги "Миллий фашистлар партияси миллий стадиони"да бўлиб ўтди.

Ушбу жаҳон чемпионати турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда, танқидчилар ушбу турнирдан ўша пайтдаги Италия Бош вазири Бенито Муссолини томонидан фашизмни тарғиб қилиш воситаси сифатида фойдаланилганини даъво қилишади. Швециялик бош ҳакам ҳамда Германия ва венгриялик лайнсменлар 1934 йилги Жаҳон чемпионати финали бошланишидан олдин нацистларга оид ишорани кўрсатиб, саломлашишган.

Турнирнинг ҳал қилувчи босқичида мезбонлар финалга йўл олди ва Чехословакияга қарши тўқнаш келди.

Қизғин кечган баҳснинг 71-дақиқасида Антонин Пуч Чехословакияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ бу хурсандчилик бор-йўғи 10 дақиқа давом этди, Раймундо Орси Италия терма жамоаси фойдасига ҳисобни тенглаштириб, умид учқунларини ёқди. Ҳатто Италия терма жамоаси бош мураббийи (қуйидаги расмда) ўйинни Чехословакия дарвозаси ортидан томоша қилди.

Орсининг голи қўшимча таймлар ўтишини таъминлаган бўлса, ушбу бўлимларнинг бирида Анхель Скиавио гол уриб, Италияга ғалаба тақдим этди.


Тўрт йилдан сўнг Франция яшил майдонларида Поззо шогирдлари яна бир бор бош соврин учун кураш олиб боришди...

1938 йилнинг ёзида бўлиб ўтган Франциядаги мундиалда 15 та жамоа қатнашди. Австрия урушга Германия томонидан босиб олиниши натижасида мусобақада иштирок эта олмади. Ҳал қилувчи баҳсга эса Италия ва Венгрия етиб келди.

Учрашувдаги асосий воқеалар биринчи бўлимда содир бўлди, ҳар икки томон ҳам дастлабки 10 дақиқада гол уришди. Жино Колаусси Италияни олдинга олиб чиққан бўлса, Пал Титкос ҳисобни тенглаштирди.

Сильвио Пиола ва Колаусси томонидан киритилган голлар танаффусга италияликларни ишонч билан чиқишини таъминлади.

Венгрия терма жамоаси сардори Дёржи Сароси ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганида орадаги фарқни қисқартирди, бироқ Пиоланинг иккинчи голи Италиянинг кетма-кет жаҳон чемпионати финалидаги ғалабасини таъминлади — 4:2. Қуйидаги суратда Венгрия терма жамоаси аъзоси Пал Титкос томонидан киритилган гол тасвирланган.

Шу тариқа, италияликлар кетма-кет иккинчи маротаба жаҳон чемпионига айланди. Поззо эса икки марта чемпион бўлган илк ва ҳозирга қадар ягона мураббийга айланди. Бугун Франция устози Дидье Дешамда ҳам шундай имконият бор.

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги учрашуви 12 йилдан сўнг ўтказилишини стадионга ташриф буюрган томошабинлар билишмаган бўлса керак...


1942 ва 1946 йиллардаги жаҳон чемпионатлари Иккинчи жаҳон уруши туфайли ўтказилмади. Ниҳоят 1950 йил футбол оламининг энг йирик мусобақаси қайта тикланди.

Бразилиядаги турнир анъанавий тарзда ўтказилмагани билан ўзига хос аҳамият касб этганди. Олипиада тизими ўрнига гуруҳ босқичидан сўнг, тўрт гуруҳ пешқадамлари - мезбон ҳисобланган Бразилия, Испания, Швеция ва Уругвай якуний даврада яна ўзаро гуруҳ босқичида беллашди.

Сўнгги тур олдидан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган Бразилия бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бораётган Уругвай билан тўқнаш келди, бу кубок учун кураш ҳал қилувчи баҳс ҳисобланарди.

Рио-де-Жанейродаги "Маракана" стадионига ташриф буюрган 173 850 (баъзи манбаларда ундан ҳам кўпроқ мухлис ташриф буюргани айтилади) томошабин ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ажойиб формага эга ва турнир давомида тўққизта гол урган Адемирга эга ҳужумчилар борлиги туфайли Бразилия ғалаба қозонишини кутишганди.

47-дақиқада Фриаcа Бразилияни олдинга олиб чиқди, гўёки барчаси сценарий бўйича кетаётганди.

Аммо иккинчи бўлимда Хуан Альберто Шиаффино ва Алсидес Гиггиа томонидан киритилган голлар бразилияликларнинг умидини тилка-пора қилди.

Мазкур ғалаба Уругвайга иккинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этди. 


Орадан тўрт йил ўтгач, мундиал мезбонлиги Европага кўчди. Ҳал қилувчи баҳсга Германия ва Венгия терма жамоалари йўл олди.

Агар 1950 йил Бразилия чемпионлик учун асосий фаворит ҳисобланган бўлса-да, тўрт йилдан кейинги Венгриянинг қудрати билан солиштирганда бразилияликларнинг имконияти ҳеч нарса эмасди.

50-йилларнинг ўрталаригача Венгрия жамоаси "Қудратли венгерлар" даҳшатли кучга эди, жумладан, Шандор Кочиш, Нандор Хидегкути, Золтан Cзибор, Йозеф Бозшик, Гюла Грошич ва афсонавий Ференц Пушкаш сингари ажойиб таркиб шаклланганди.

Улар 1953 йил "Уэмбли"да бўлиб ўтган "Аср ўйини"да Англияни 6:3 ҳисобида таслим этган ҳамда 1954 йилги мундиалнинг финалга қадар босиб ўтган йўлида Бразилия ва Уругвайни мусобақадан чиқариб юборганди.

1950 йилда ФИФАга қабул қилинган Ғарбий Германия 1954 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин иштироки номаълум эди. Мундиал гуруҳ босқичида улар Венгрия билан тўқнаш келишиб, 8:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Буни қарангки, финалда ҳам ушбу жамоалар ўзаро беллашишига тўғри келди.

Финалда Венгрия 8 дақиқа ичида Пушкаш ва Cзибор томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Бироқ Ғарбий Германиянинг жавоби тез ва ҳайратланарли тарзда содир бўлди. 10-дақиқада Макс Морлок гол урди, 18-дақиқада эса Ҳелмут Ран ҳисобни тенглаштирди.

Венгрия яна устунликни ўз қўлига олди, бир неча бор дарвоза томон зарба берди, ҳамтто Пушкашнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилиб, бекор қилинди.

Асосий вақт якунланишига олти дақиқа қолганида Ран Ғарбий Германияга ғалаба тақдим этди. Ушбу ўйин "Берн мўъжизаси" номини олди.

1958 йилги жаҳон чемпионати Бразилия томонидан илк ғалабасини нишонлагани ҳамда дунёни 17 ёшли Пеле исмли форвард билан таништиргани билан ёдда қолган.

Эдсон Арантес до Насименто жаҳон аренасида катта муваффақиятга эришди. Жумладан, форвард чорак финал доирасида Уэльс устидан қозонилган ғалабада ягона гол муаллифига айланди. Ярим финалда Франция устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабада эса хет-трик қайд этди.

Финалда Бразилия Швеция билан тўқнаш келди.

Ҳал қилувчи баҳс жанубий америкаликлар учун кўнгилдагидек бошлангани йўқ, чунки Солна шаҳридаги “Расунда” стадионида Нилс Лиедҳолм тўртинчи дақиқада Швецияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Беш дақиқадан сўнг Вава мувозанатни тиклади, 32-дақиқада эса Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Шундай сўнг Пеле катта саҳнага чиқиб, 55 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди ҳамда Бразилияни 1950 йилда қолган жароҳатларини даволашга хизмат қиладиган ғалабани тортиқ қилди.

Тўрт йилдан сўнг Бразилия яна финалга йўл олди, аммо жамоа мусобақа давомида ўзларининг "тумори"сиз қолди.

Бразилиянинг иккинчи ўйинидаги жароҳат Пелени турнирнинг қолган қисмида иштирок эта олмаслигига сабаб бўлди. Шунга қарамай, жанубий америкаликлар турнирни ажойиб тарзда ўтказди. Гуруҳ босқичида пешқадамга айланган сариқ либослилар плей-оффда Англия ва мезбон Чилини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳал қилувчи баҳсда эса гуруҳ босқичида (0:0) тўқнаш келган ҳамда Пелени мусобақанинг қолган қисмини трибунада томоша қилишга мажбур этган Чехословакия билан тўқнаш келди.

Сантьягодаги “Estadio Nacional”да кечга баҳсда Жозеф Масопустнинг голи европаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ Амарилдо икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Зито ва Ваванинг голлари бразилияликларга ғалаба тақдим этди.

Бразилия кетма-кет жаҳон чемпионатларида ғалаба қозониб, Италиянинг натижасини такрорлади. Шундан бери ҳеч бир жамоа ушбу натижани такрорлай олмади. Бугун Франция бунга эришиши мумкин.


1966 йилги Жаҳон чемпионати финали ҳар бир англиялик мухлиснинг қалбига муҳрланган бўлиб, "Уч шерлар" шундай буён йирик турнирда бошқа ғалаба қозонмаган.

"Уэмбли"да 96 924 томошабинни қамраб олган баҳснинг ойнаи жаҳон орқали томоша қилиш кўрсаткичи бўйича Буюк Британия тарихидаги энг кўп томоша қилинган телекўрсатувга айланди. 

Финал Англия учун кўнгилдагидек бошланмади, Элмут Аллер Ғарбий Германияни 12-дақиқада олдинга олиб чиқди.

Лекин Жеофф Ҳюрст жарима зарбасидан сўнг боши билан тўпга зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида Мартин Петерс Англия терма жамоасини олдинга олиб чиқди, аммо сўнгги дақиқада Вольфганг Вебер жарима зарбасидан кейинги палапартишликдан фойдаланиб, ўйинни қўшимча таймларга кўчишини таъминлади.

Англиянинг учинчи голи ва Ҳюрстнинг иккинчи голи бугунги кунгача баҳсли бўлиб қолмоқда. "Вест Ҳэм" ҳужумчисининг жарима майдони ичида бурилиб олиб, йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ устига тушади ҳамда кейинчалик майдонни тарк этади. Озарбайжонлик лайнсмен Тофиқ Баҳрамов эса гол бўлганига ишора қилди... Якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган Англия ўз мамлакатида бўлиб ўтган мундиалда ягона чемпионлигини қўлга киритди.


Шуни айтиш мумкинки, Мексикади 1970 йилги мундиалда Англия чемпионликни ҳимоя қилиши мумкин эди, чунки улар ҳамон кучли таркибга эга эди.

Аммо Ғарбий Германия чорак финалда Англияни мағлуб этиб, тўрт йил аввалги финал учун қасос олди.

1970 йил фақатгина битта бошқалардан ажралиб турадиган жамоа бор эди — Бразилия.

Бутун дунё бўйлаб рангли тасвирдаги экранларда намойиш этилган Жаҳон чемпионатида Бразилия Пеле, Жаирзино, Ривеллино ва Карлос Альберто каби ранг-баранг ўйин намойиш этувчи футболчиларни тақдим этди.

Финалда улар "Estadio Azteca" стадионида Италияга қарши тўқнаш келишди ва дарҳол ўз ишларини бошлаб юборишди, Пеле боши билан дарвозани ишғол қилди.

Роберто Бонинсегна Бразилия ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни тенглаштирди, аммо Бразилияни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади: Жерсон ва Жаирзиньо ҳисобни 3:1 кўринишга келтириб, жамоасининг ўйинни тўлиқ назоратга олишини таъминлади.

Жамоа сардори Карлос Альберто жамовий ҳужум натижаси ажойиб гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Мазкур ғалаба Бразилияга учинчи бор жаҳон кубогини тақдим этди.


Нидерландия 1974 йил ўзининг тотал услубдаги ўйини билан бутун дунёни ҳайратда қолдираётганди, бундай тактика орқали ҳар қандай ўйинчи жамоадаги бошқа шеригининг ўрнини тўлдириши мумкин эди. Уларнинг етакчиси "Аякс" академиясида тарбияланган ва ўша пайтда "Барселона"да ўйнаётган Йоҳан Кройфф эди.

Нидерландияликлар Мюнхендаги финалда мезбон Ғарбий Германияга қарши ўйинни ўз анъаналарига мувофиқ ҳолда бошлаб, иккинчи дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди: Несскенс пенальтидан унумли фойдаланди.

Бироқ Ғарбий Германия ҳам жамоа сардори бўлган ҳимоячи Франц Беккенбауэр бошчилигида ҳамда ҳужумда Герд Мюллер сингари етакчиларга эга шаклланган жамоа саналарди.

Пол Брейтнер ҳам 11 метрли нуқтадан аниқ фойдаланиб, ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Мюллер эса танаффусга чиқиш арафасида немисларни олдинга олиб чиқди. Ғарбий Германия 1972 йилда қўлга киритилган Европа чемпионлиги унвонига Жаҳон кубогини ҳам қўшиб қўйди.

Нидерландия эса тўрт йилдан сўнг қайтамиз деди...

Нидерландия қайтди, лекин яна бир бор таъзирини еди.

Кройффсиз қолган жамоа 1978 йилги мундиалда ҳам финалга йўл олди ва яна мезбонлар билан тўқнаш келди - бу сафар Аргентинага қарши.

Буэнос-Айрес шаҳридаги “Estadio Monumental” стадионида аргентиналиклар ўз мухлислари кўз ўнгидаги ғалаба қозонди.

38-дақиқада Марио Кемпес ҳисобни очди, аммо иккинчи бўлимда Дик Наннинганинг боши билан йўллаган зарбаси эвазига ҳисоб тенглашди.

Қўшимча таймларда Кемпес яна гол урди. Даниэль Бертони эса учрашув якунига беш дақиқа қолганида ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, нидерландлар яна турнирни алам кўзёшлари билан якунлади.


1982 йилги мундиал финали Испаниянинг Мадрид шаҳридаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида Европанинг икки кучли жамоаси - Италия ва Ғарбий Германияни рўбарў қилди.

Биринчи бўлим осойишта тарзда якунланди, бу сокинликни турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган Паоло Росси бузди. Марко Тарделли ва Алессандро Алтабелли эса ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Пауль Бреитнернинг жавоб оли эса амалда ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Мазкур ғалаба Италияга 44 йил ичида илк жаҳон чемпионлигини тақдим этди ҳамда улар турнир ғолиблиги борасида Бразилия билан тенглашиб олди.


1986 йилги жаҳон чемпионатида бир юлдуз чақнади — Диего Армандо Марадона.

Кичкина сеҳргарнинг Англияга қарши чорак финал доирасидаги ҳам футбол қоидаларига зид, ҳам фантастик тарзда киритган тўплари тарихга муҳрланиб қолган. 

Мексиканинг "Azteca Stadium"ида ўтказилган Германияга қарши финал баҳси даҳшатли руҳда ўтди.

Учрашув давомида Маттеус бошчилигидаги немислар Марадонага гол уриш учун имкон беришмади, лекин барибир Диего ўйин тақдирини ҳал қилди. Айнан унинг узатмасидан сўнг Бурручага Аргентиналикларга чемпионликни тортиқ этувчи гол муаллифига айланди.

Тақдир 1990 йилги жаҳон чемпионатида ушбу икки жамоани яна ўзаро юзлаштирди. 

Немислар учрашувнинг асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолганда Бременинг пенальтидан урган голи эвазига "қасос олди". Қолаверса, ўйин давомида Аргентинанинг икки ўйинчиси четлатилди. 

Марадона учрашув якунлангач, кўзёшларини тия олмади, Германия эса чемпионлик борасида Бразилия ва Италия билан тенглашиб олди.


1994 йилги жаҳон чемпионати эса янги саҳифа очди ва турнир мезбонлиги Европа ва Жанубий Америкага эмас, шимолга — АҚШга тақдим этилди. Ушбу мундиал финали Роберто Баджонинг зарбаси билан ёдда қолган.

Калифорния штатида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Бразилия ва Италия тўқнаш келади. Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмагач, жамоалар пенальтилар сериясида ўз омадларини синаб кўришади. 

Иккала жамоа ҳам дастлабки уринишда фойдалана олмайди. Аммо кейинги иккитадан зарба муваффақиятли чиқади. Даниель Массаро ҳам имкониятдан фойдалана олмасдан, жамоасини қийин аҳволга солиб қўяди. Дунга эса бразилияликларни олдинга олиб чиқади. Ҳал қилувчи зарба ёнига Италиянинг финалга йўл олишида муҳим рол ўйнаган юлдуз — Роберто Баджо яқинлашади. Аммо унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинидан юқорилаб кетади ва Бразилияга тўртинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этиб, энг совриндор жамоага айлантиради.

Бразилияликлар 1998 йил яна финалга қадар етиб боришди, бироқ бу сафар улар қаршилик кўрсатишга ожиз бўлган кучларга дучор бўлди.

Парижда, мезбон Францияга қарши ўйинга аҳволи яхши бўлмаган Роналдо ҳам Бразилияга ёрдам бера олмади.

Бразилиянинг ишонган ҳужумчиси тезлиги, кучи ва дарвоза олдидаги маҳорати эвазига кўпгина ўйинларда ғалаба қозонишга ёрдам бераётган супер юлдуз эди.

Аммо финалга қадар унинг саломатлигида муаммолар пайдо бўлди, шундай бўлса-да, ҳал қилувчи баҳсда таркибдан ўрин эгаллади. Бироқ унинг ҳолати ўз таъсирини кўрсатди ва финалда самарадорлик бермади.

Қолаверса, мезбонларнинг Зидан аталмиш етакчиси ўйинни ҳал қилди. 10-рақамли юлдуз икки бор бош билан Бразилия дарвозасини ишғол қилди, яна бир голга Петит муаллифлик қилди.


Бироқ Роналдо тўхтаб қолмади.

Унинг етакчилигидаги Бразилия тўрт йил ўтгач, Осиёда бўлиб ўтган Япония ва Жанубий Корея мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатида энг олий вазифасини бажаришни уддалади.

Германияга қарши кечган баҳсда айнан Роналдонинг Оливер Кан дарвозасига урган икки голи "пентакампионлар"га бешинчи кубокни тақдим этди. Қолаверса, "сўйлоқ" турнир давомида саккизта тўп киритишга муваффақ бўлди.

Зидан 1998 йилги мундиалда қаҳрамон бўлган бўлса, саккиз йилдан кейин яна энг ёдда қоларли шахсига айланди, бу сафар хурсанд қиладиган киши сифатида эмас.

Берлиндаги "Олимпия" стадионида Италияга қарши баҳсда у пенальтини ўта нозик тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди. 

Орадан кўп вақт ўтмай, Пирлонинг бурчакдан узатмасини Матерацци бош билан дарвозага тўғрилаб қўяди ва ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, асосий вақт дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча вақт давом этаётган бир паллада Зидан Матераццининг кўкрагига боши билан зарба бериб майдонга қулатади ҳамда ўзининг сўнгги ўйинида майдондан четлатилади.

Қолган 10 дақиқани Франция 10 киши бўлиб ўтказади ҳамда пенальтиларга қадар етиб боради. Аммо 11 метрли нуқтадан зарба бериш бўйича беллашувда Италия зафар қучади.

Жаҳон чемпионати мезбонлиги 2010 йил янги ҳудудга кўчди, илк бор Африка мамлакати (ЖАР) мундиални қабул қилди.

Испания 2010 йилги жаҳон чемпионатига Европа чемпиони сифатида ҳамда асосий таркиби “Барселона” ва “Реал Мадрид” футболчиларидан ташкил топган иқтидорларга бой таркиб билан етиб келди.

Улар турнир финали жисмонан кучли Нидерландия жамоаси билан тўқнаш келишди.

90 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган нидерландлар 116-дақиқада Иньестанинг зарбасини ўтказиб юборади. Орадан икки йил ўтгач, испанлар Европа қитъасидаги гегемонлигини муносиб ҳимоя қилди.

Германия 2014 йилги турнирнинг ярим финалида Бразилияни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, мезбонларни ва бутун дунёни лол қолдирди.

Финалда уларга 1986 ва 1990 йиллардаги эски рақиби Аргентина дучор бўлди.

Аввалги мундиал сингари ушбу финал тақдирини ҳам қўшимча дақиқаларда урилган ягона ҳал қилди, Марио Гётце Германияга тўртинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

Тўрт йил ўтиб, Россиядаги турнир финали Москвадаги "Лужники" стадионида Франция ва Хорватия ўртасидаги бўлиб ўтди.

78 011 томошабин ва 1,12 миллиардга яқин глобал телевидение аудиторияси қаршисида хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукичнинг автоголи Францияни олдинга олиб чиқди. Шунга қарамай, тушкунликка тушмаган "шахматчилар" олдинга ташланди, натижада Перишич ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра 1998 йилги жаҳон чемпионлари ўйин назоратини ўз қўлларига олишди, биринчи бўлимда Антуан Гризманн пенальтидан гол урган бўлса, иккинчи таймда Поль Погба ва Килиан Мбаппенинг голлари чемпионлик тақдирини деярли ҳал қилди. Манжукичнинг тасалли берувчи голи ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

Бугун ушбу суратлар коллекцияси яна бойийди...

Аргентина

Лионель Месси - 23', Анхель Ди Мария - 36', Лионель Месси - 108', Лионель Месси - 121', Пауло Дибала - 121', Леандро Паредес - 121', Гонсало Монтиэль - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . final-тур

18/12/2022, 20:00

5
:
7
Тугади

Франция

Килиан Мбаппе - 80', Килиан Мбаппе - 81', Килиан Мбаппе - 121', Рандаль Коло-Муани - 121'

Стадион: Lusail Stadium, 88966 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
120'
23'  Лионель Месси
36'  Анхель Ди Мария
36'  Алексис Макаллистер
45'  Энцо Фернандес
64'  Анхель Ди Мария (Маркос Акунья)
90'  Маркос Акунья
91'  Науэль Молина (Гонсало Монтиэль)
102'  Родриго де Пауль (Леандро Паредес)
102'  Хулиан Альварес (Лаутаро Мартинес)
108'  Лионель Месси
114'  Леандро Паредес
116'  Алексис Макаллистер (Херман Пеццелья)
116'  Гонсало Монтиэль
120'  Николас Тальяфико (Пауло Дибала)
41'  Усман Дембеле (Рандаль Коло-Муани)
41'  Оливье Жиру (Маркус Тюрам)
55'  Адриен Рабьо
71'  Антуан Гризманн (Кингсли Коман)
71'  Тео Эрнандес (Эдуардо Камавинга)
80'  Килиан Мбаппе
81'  Килиан Мбаппе
81'  Маркус Тюрам
87'  Маркус Тюрам
90'  Оливье Жиру
96'  Адриен Рабьо (Юссуф Фофана)
113'  Рафаэль Варан (Ибраима Конате)
118'  Килиан Мбаппе
120'  Жюль Кунде (Аксель Дисаси)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика