UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  0 17:01К-Лига 2. "Соннам" - "Чоннам Драгонс": Икром Алибоев ўйинни асосий таркибда бошлайди, Алиқулов — захирада (онлайн ҳисоб)  1 16:57Футзал. 9 та гол урилган, Ўзбекистон финалга чиққан Гватемалага қарши учрашувдан галерея  0 16:51"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди  0 16:33Гвардиола Де Брюйне "Манчестер Сити"да қолишини тасдиқлади  0 16:00"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?  18 15:01ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди  2 14:09Петрович "Челси"нинг АҚШдаги йиғинига жамоа билан йўл олмади  1 13:42Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди   1 12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  5 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  2 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  6 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  2 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  2 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   10

Жадвалда ўзгариш йўқ: А Серия 35-тур якунлари Янгиликлар

Жадвалда ўзгариш йўқ: А Серия 35-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари ҳам ниҳоясига етди.

"Ювентус" "Венеция"ни мағлуб этди

"Кекса синьора" ўйинни фаоллик билан бошлади. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Лука Пеллегрини узоқдан кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегди. "Ювентус" эса бунга гол билан жавоб қайтарди: Де Лигт узатмасини Бонуччи тўғри дарвозага жойлаб қўйди. "Венеция" ўзини йўқотиб қўймади ва бир нечта хавфли вазиятлар ҳам ярата олди. Араму яқин масофадан яхшигина зарба берди, бироқ Щенсний панд бермади. Бироздан кейин қанотдан оширилган тўпни Анри дарвоза устунига қараб тепди. Мезбонлар эса танаффусгача бошқа вазиятлар ярата олишмади.

Иккинчи бўлимда "Ювентус" янада шиддат билан ҳаракат қилди, бироқ яратилган вазиятлар унчалик ҳам хавфли чиқмади. Арамунинг жарима зарбасидан урган тўпи анча кескин эди, лекин мўлжалда бироз адашди. Шундай бўлса-да, уринишлари бесамар кетмади. Араму бир нечта рақибларини чалғитиб, зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди. Аммо "Венеция"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади ва беш дақиқа ўтиб, "Юве" гол урди. Бурчакдан узатилган тўпни Данило яна олдинга оширди, Бонуччи эса дубль қайд этди. Натижада "Ювентус" 3 очко ишлаб олди.


"Милан" "Фиорентина" устидан ғалаба қозонди

Ўйин бошида "Фиорентина" анча хавфли ҳаракатланди, Игор бурчак тўпига яхшигина зарба берди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Тайм ўрталарида "Милан" "фиалкалар" дарвозасига босим ўтказа бошлади. Жируда ажойиб имкон бўлганди, аммо форвард бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Танаффусдан сўнг Диас ва Жиру яхшигина ҳужум уюштиришди, аммо тўпга жуда қаттиқ зарба берилганидан дарвоза тепасидан ўтиб кетди. "Милан" янада хавфли ўйнашда давом этди ва Террацино дарвозаси ёнида кўпроқ вазиятлар яратилди. "Фиорентина" ҳам бунга Кабралнинг кучли зарбаси билан жавоб қайтарди, Меньян гол бўлишига йўқ қўймаслик учун бор кучи билан ҳаракат қилди. "Милан" камроқ ҳужум қилганда эса "фиалкалар"нинг ўзи хатога йўл қўйишди. Ва ниҳоят 82-дақиқада Леао ҳисобни очди. "Россонери" турнир жадвалининг етакчиси бўлиб қолмоқда.


"Интер" Удинеда ғолиб бўлди

"Удинезе"га қарши баҳсни "қора-кўклар" фаоллик билан бошлашди. Ўйиннинг 12-дақиқасида ажойиб вазият бўлди. Димарконинг бурчакдан берган ажойиб зарбасидан сўнг Иван Перишич баланд сакраб боши билан гол урди. Кўп ўтмай, Перейра узоқдан хавфли зарба йўллади, бироқ сафга қайтган Ханданович зарбани қайтарди. "Удинезе" жуда хавфли ҳужумлар қилди, "Интер" қайсидир палла зарбаларни қайтариш билан оввора бўлди. Тайм охирида Лаутаро бирга-бир вазиятда гол уролмади. Жеко йиқитилганидан сўнг, пенальти белгиланди, аммо Лаутаро тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Мартинес хатосини тўғрилаш учун ўша заҳотиёқ боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

2-тайм бошидаёқ Жеко гол уриши мумкин эди. Гальярдинининг узатмасидан сўнг, бирга-бир вазиятда яхши ҳаракатланган ўйинчи дарвозабонни алдаб ўтолмади. "Удинезе" эса яна ҳужумга ўтди ҳамда вазиятлар ярата бошлади. Жамоанинг уринишлари бесамар кетмади. Жарима зарбасидан сўнг, тўп Пуссетога бориб тушди, у эса мўлжалда адашмай, гол урди. "Интер" дарҳол қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, бироқ Корреа негадир офсайдда турган Видалга тўпни оширди. Шунга қарамай, баҳс "Интер" ғалабаси билан тугади, "Удинезе" эса жиддий қаршилик кўрсата олгани билан мақтанса ҳам бўлади.


"Лацио" "Специя"дан устунроқ

Ўйин римликлар учун осонлик билан бошланмади. Жарима зарбасидан кейин Амьен-Аду боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Шундан сўнг, "бургутлар" ҳужумга ўтишди, лекин анча вақтгача ҳеч қандай вазият ярата олишмади. Қайсидир палла омадлари келиб, рақиб ҳимоячиси жарима майдонида қўл билан ўйнади. Тўп ёнига Иммобиле келди ва имкониятдан унумли фойдаланди. Агуделло орадан 2 дақиқа ўтиб, Ачербининг мувозанатни йўқотиб, йиқилганидан фойдаланди ва бирга-бир вазиятга чиқди ва Стракошани доғда қолдирди. У танаффусгача дубль қайд этиши мумкин эди, аммо зарба ноаниқ чиқди.

Танаффусдан сўнг, Цаканьи дарвоза устунига зарба берди, бироқ тўп устундан голкипернинг бошига тушиб, дарвозага кириб кетди. "Специя" дарҳол яна ҳужумга ўтди. Верденинг ажойиб жарима узатмасини Христов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Лацио" бунга жавобан олдинга ўтди ва бироз муддатдан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Фелипе Андерсоннинг ҳаводан оширган тўпини Сергей Милинкович-Савич жарима майдонида қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб ўтиб, гол урди. Қизиғи шундаки, "Специя" ҳисобда яна олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Верде тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Цаканьи ҳам гол уришга яқин эди, лекин тўпни яна дарвоза устуни қабул қилди. Вазиятлардан бирида Луис Альбертонинг пасидан сўнг жамоа сардори Ачеби 90-дақиқада гол урди ва охир-оқибат "Лацио" ғалаба қозонди.


"Наполи" "Сассуоло"ни тор-мор этди

"Эмполи"дан қабул қилиб олинган аламли мағлубият Спаллетти жамоасини ғазаблантиргани аниқ. Ўйин бошида Мертенс дарвоза томон югуриб бориб, посбонни алдаган бўлса-да, гол уролмади. Бироқ тезкор гол барибир амалга ошди. Инсиньенинг бурчак зарбасини Кулибали боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Кўп ўтмай, "Наполи" яна шунга ўхшаш гол урди. Бу сафар Инсиньенинг бурчак узатмасини Осимхен боши билан дарвозага жойлади. Бироздан сўнг, нигериялик Лозанога пас берди, у эса бўш дарвозани ишғол қилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Марио Руй 4 дақиқадан сўнг, Мертенсга тўпни оширди, Дрис имкониятдан унумли фойдаланиб, гол урди. "Сассуоло" ўйинга умуман тайёр эмас эди ва 1-таймда ҳеч қандай вазиятлар ярата олмади.

"Наполи" танаффусдан кейин босим ўтказишда давом этди. Мертенс Фабиан Руис билан девор услубида ўйнаб, жарима майдонида тўпга эга бўлди ва дубль қайд этди. Шундан кейингина "партенопейлар" бироз тинчланишди, аммо "Сассуоло" мезбон дарвозаси ёнида ҳамон хавфли вазият яратмасди. Бу ҳам етмагандек, Ди Лоренцо шериги Ррахманига тўпни оширди, марказий ҳимоячи эса мўлжалда адашмади. "Нероверди"нинг кучи биттагина гол уришга етди. Беррардининг узатмасидан сўнг, Максим Лопес рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Наполи" ишончли ғалабага эришди. Ҳа, агар клуб аввалдан шундай ўйнаганида, скудеттони қўлга киритиши мумкин бўлармиди?!

Шунингдек, "Рома" - "Болонья" баҳсида ҳисоб очилмади, "Аталанта" ва "Салернитана" муроса йўлини танлашди, "Сампдория" "Женоа"ни мағлуб этди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика