UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  1 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  23 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  12 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  6 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  23

Иззатилла Абдуллаев: "Бошқа жамоалардан таклиф? "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда" Янгиликлар

Иззатилла Абдуллаев: "Бошқа жамоалардан таклиф? "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Coca Cola Суперлигаси 25-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди.

Чемпионлик учун курашаётган майдон эгалари шу куни ҳар қанча уринишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Аксинча, "Нефтчи" сўнгги дақиқаларда гол уриб, сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди. Ушбу учрашув қаҳрамони ва уч очко келтирган гол муаллифи Иззатилла Абдуллаев бу борадаги фикрлари билан бўлишди. 



"Насаф" билан учрашувга фақат ғалаба илинжида борган эдик. Муҳим баҳс ҳисобланарди. Гарчи Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган бўлсак-да, бўшашмадик. Бу бизга руҳий томондан ёрдам берди, деб ўйлайман. Мақсадимиз ўзгармади, фақат ғалаба учун ўйнадик.

Чемпионлик учун кураш ҳали давом этади. Барчаси сўнгги турда аниқ бўлади. "Насаф" – кучли жамоа. Олтин медалларга эга чиқиш учун 3 та жамоада ҳам имконият бор. 

Ўйиннинг икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори эди. Мукофот масаласига келсак, бошқа жамоалардан бу борада қандайдир таклиф бўлганидан хабаримиз йўқ. "Нефтчи" раҳбарияти жамоамизни яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

Ўйлайманки, керакли натижага эришиш учун меҳмондаги ўйинларга ҳар томонлама тайёр бўлиб бориш керак. Дейлик, "Насаф" ўз майдонида биринчи рақам остида ҳужумкор футбол кўрсатади. Буни билган ҳолда тактика танладик. Жамоам учун муҳим голни урганимдан хурсандман. Очиғи, у вазиятдаги ҳиссиётни тил билан таърифлаш қийин. 

Ортда қолаётган жорий мавсум ҳақида айтадиган бўлсам, чемпионлик ва Суперлигада қолиш учун кураш охирги тургача давом этаётгани билан кўпроқ ёдда қолмоқда. Аввалги мавсумлардан фарқи шунда бўляпти, дея оламан.

Қайси жабҳада ўсиш сезилди? Сифатли ўйин кўрсатадиган жамоалар кўпайди. ОЧЛда квоталаримиз кўпайди. Шуни ўзи лигамиз кучайганини англатади", – деди Абдуллаев.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика