UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  11 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  5 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман" Янгиликлар

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман"

Ўтган йил "Хотира-79" ва "Ёзёвон-Лочинлар" клубида ўйнаган Иззатбек Ғаниев Баҳрайн олий лигасининг "Ал Хала Муҳаррақ" клуби билан шартнома тузди.

Биз футболчи билан боғланиб янги клуби ва Баҳрайн футболи ҳақида интервью олдик.

- Баҳрайн клубига ўтиш қандай амалга ошди?
- Аслида бир йил олдин ҳам Баҳрайндан қизиқиш бўлган эди. Бироқ Ўзбекистонда қолишни афзал билгандим. Бу йил ниҳоят ўзимни хориж клубида синаб кўришга қарор қилдим.

- Трансфернинг амалга ошишига ким сабабчи бўлди?

- Бу трансферни амалга ошишида Шоҳид Тиллабоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. Шу кишининг саъй ҳаракатлари туфайли Баҳрайннинг "Ал Хала Муҳаррақ" клубига кўчиб ўтдим.


- Клуб ҳақида нима дея оласиз?
- "Ал Ҳала Муҳаррақ" 1955 йил ташкил топган клуб экан. Ўз вақтида Баҳрайн чемпиони бўлган, 3 марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланган. Клуб ҳақида ҳар қанча гапирсам ҳам оз. Бу ерда барча шароитлар бор, футболчидан талаб қилинадигани фақат майдонга тушиб яхши футбол намойиш этиб бериш холос.

- Бош мураббий ҳақида дастлабки таассуротларингиз?

- Бош мураббийимиз баҳрайнлик Тариқ Файсал, кўплаб жамоаларда ишлаган экан. Ўз пайтида Покистон терма жамоасини бошқарган.

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Йўқ, устозимиз араб, инглиз ва рус тилларини билади. Шу боис мулоқот қилишда қийинчилик бўлмаяпти.

- Клуб сафида дебют қилдингизми?

- Ҳа, 7 февраль куни "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйин ўтказдик. Ўз уйимизда омадимиз келмади ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйдик.

- Жамоада бошқа легионерлар борми?

- Клубда мендан ташқари яна 3 нафар бразилиялик футболчи бор. Самуэль, Сильва ва Диего. Уларнинг барчаси билан тезда чиқишиб кетдик.

- Клубингиз Баҳрайн чемпионатида 10 жамоа орасида охирги ўринда. Мақсад олий лигада қолиш эканлиги аниқ.

- Тўғри охирги ўриндамиз. Мақсадимиз табиийки олий лигада қолиш. Агар кейинги турда ғалаба қозонсак бирданига 8-ўринга чиқиб оламиз. Бу сафар ҳам ўз майдонимизда ўйнаймиз.


- Баҳрайн чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Баҳрайн олий лигасида босим жуда катта. Бу ерда асосан тўп билан муомала қилиш керак.

- Агар "Ал Хала Муҳаррақ" Ўзбекистон олий лигасида ўйнаганида...

- Менимча 7-8-ўринлар учун кураша оларди деб ўйлайман. Тўғри балки "Ал Ҳала Муҳаррақ"нинг Ўзбекистонинг гранд клубларига кучи етмас, аммо қолган клублар билан тенгма-тенг ўйнай олади.

- Баҳрайн иссиқ мамлакат. Иқлимга мослашиб кетдингизми?

- Ҳозир бу ерда қиш мавсуми. Шу боис ҳаво анча яхши. Лекин баҳорда жуда қаттиқ иссиқ бўлар экан. Шу боис бўлса керак май ойида чемпионат якунига етади. Ёз фаслида бу ерда футбол ўйнаш жуда ҳам қийин экан.

- Шахсан Иззатбек Ғаниевнинг бу йилги мақсади қандай?

- Менинг мақсадим клуб ғалабаларига ўз хиссамни қўшиш. Баҳрайнда кўп йиллар давомида фаолият олиб боришни истайман. Бу мамлакат менга ёқди.

- Баҳрайнда сизни нима хайрон қолдирди?

- Баҳрайнда машғулотлар кечки соат 7дан 9гача бўлар экан. Бу мен учун янгилик бўлди. Қолган барчаси деярли бир хил.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика