UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман" Янгиликлар

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман"

Ўтган йил "Хотира-79" ва "Ёзёвон-Лочинлар" клубида ўйнаган Иззатбек Ғаниев Баҳрайн олий лигасининг "Ал Хала Муҳаррақ" клуби билан шартнома тузди.

Биз футболчи билан боғланиб янги клуби ва Баҳрайн футболи ҳақида интервью олдик.

- Баҳрайн клубига ўтиш қандай амалга ошди?
- Аслида бир йил олдин ҳам Баҳрайндан қизиқиш бўлган эди. Бироқ Ўзбекистонда қолишни афзал билгандим. Бу йил ниҳоят ўзимни хориж клубида синаб кўришга қарор қилдим.

- Трансфернинг амалга ошишига ким сабабчи бўлди?

- Бу трансферни амалга ошишида Шоҳид Тиллабоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. Шу кишининг саъй ҳаракатлари туфайли Баҳрайннинг "Ал Хала Муҳаррақ" клубига кўчиб ўтдим.


- Клуб ҳақида нима дея оласиз?
- "Ал Ҳала Муҳаррақ" 1955 йил ташкил топган клуб экан. Ўз вақтида Баҳрайн чемпиони бўлган, 3 марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланган. Клуб ҳақида ҳар қанча гапирсам ҳам оз. Бу ерда барча шароитлар бор, футболчидан талаб қилинадигани фақат майдонга тушиб яхши футбол намойиш этиб бериш холос.

- Бош мураббий ҳақида дастлабки таассуротларингиз?

- Бош мураббийимиз баҳрайнлик Тариқ Файсал, кўплаб жамоаларда ишлаган экан. Ўз пайтида Покистон терма жамоасини бошқарган.

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Йўқ, устозимиз араб, инглиз ва рус тилларини билади. Шу боис мулоқот қилишда қийинчилик бўлмаяпти.

- Клуб сафида дебют қилдингизми?

- Ҳа, 7 февраль куни "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйин ўтказдик. Ўз уйимизда омадимиз келмади ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйдик.

- Жамоада бошқа легионерлар борми?

- Клубда мендан ташқари яна 3 нафар бразилиялик футболчи бор. Самуэль, Сильва ва Диего. Уларнинг барчаси билан тезда чиқишиб кетдик.

- Клубингиз Баҳрайн чемпионатида 10 жамоа орасида охирги ўринда. Мақсад олий лигада қолиш эканлиги аниқ.

- Тўғри охирги ўриндамиз. Мақсадимиз табиийки олий лигада қолиш. Агар кейинги турда ғалаба қозонсак бирданига 8-ўринга чиқиб оламиз. Бу сафар ҳам ўз майдонимизда ўйнаймиз.


- Баҳрайн чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Баҳрайн олий лигасида босим жуда катта. Бу ерда асосан тўп билан муомала қилиш керак.

- Агар "Ал Хала Муҳаррақ" Ўзбекистон олий лигасида ўйнаганида...

- Менимча 7-8-ўринлар учун кураша оларди деб ўйлайман. Тўғри балки "Ал Ҳала Муҳаррақ"нинг Ўзбекистонинг гранд клубларига кучи етмас, аммо қолган клублар билан тенгма-тенг ўйнай олади.

- Баҳрайн иссиқ мамлакат. Иқлимга мослашиб кетдингизми?

- Ҳозир бу ерда қиш мавсуми. Шу боис ҳаво анча яхши. Лекин баҳорда жуда қаттиқ иссиқ бўлар экан. Шу боис бўлса керак май ойида чемпионат якунига етади. Ёз фаслида бу ерда футбол ўйнаш жуда ҳам қийин экан.

- Шахсан Иззатбек Ғаниевнинг бу йилги мақсади қандай?

- Менинг мақсадим клуб ғалабаларига ўз хиссамни қўшиш. Баҳрайнда кўп йиллар давомида фаолият олиб боришни истайман. Бу мамлакат менга ёқди.

- Баҳрайнда сизни нима хайрон қолдирди?

- Баҳрайнда машғулотлар кечки соат 7дан 9гача бўлар экан. Бу мен учун янгилик бўлди. Қолган барчаси деярли бир хил.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика